Замон
жадал суратлар билан ривожланиб
бормоқда. Ахборот
технологияларидан тортиб -
маълумот узатишгача жамиийки
жараёнлар лаҳзаларда ҳал
бўлмоқда. Бир сўз билан айтганда,
замон билан ҳамнафас бўлиш учун
унга тенгдош равишда қадам
ташлаш - ҳозирги кунимиз тартибига
айланиб қолган.
Яратганга шукрлар бўлсинки,
юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо.
Мамлакатимиз ўз тараққиёт йўлини
улкан муваффаққиятларга эришган
ҳолда босиб ўтмоқда. Сизу-биз унга
у ёки бу кўринишда ҳисса
қўшаяпмиз, жараёнларда иштирок
этаяпмиз. Янги, ёш, соғлом баркамол
авлод ўсмоқда. Оз фурсатлар ичида
юртимиз жаҳоннинг етук давлатлари
қаторидан ўрин олишига шубҳамиз
йўқ.
Ўзбекистоннинг спортга - шу
жумладан, болалар спортига бўлган
эътибори ҳеч бир давлатда
топилмайди. Давлатимиз
раҳбарининг "Биз ҳеч кимдан кам
эмасмиз, кам бўлмаймиз ҳам" деган
сўзлари бениҳоя қалбимизда ғурур
бағишлайди. Дарҳақиқат, айни
пайтда спортнинг кўплаб турлари
бўйича халқаро эътирофларга
сазовор бўляпмиз. Замонавий
иншоатлардаги тўгаракларда
тайёрланаётган келажак авлод
ўзининг юлдузли онларини кутмоқда.
Шу соҳада фаолият юритаётган
журналистлар ва матбуот ходимлари
эришаётган ютуқларимизни дунёга
тарқатмоқда. Улар орасида
камтарона бўлган Uff.uz сайти
ходимлари ҳам бор. Туну-кун ўзбек
спорти ҳамда футболи ишқибозлари
учун қўлларидан келганча меҳнат
қилишмоқда. Камчиликларнинг
ечимларини кўрсатиб, ютуқлар билан
бирга қувонмоқда. Бунинг замирида
қанчалик оғир меҳнат турганини
ўзингиз яхши биласиз.
Биз Ўзбекистон миллий терма
жамоасининг Бразилиядаги Жаҳон
чемпионатида иштирок этишини
жуда ҳам истагандик. Афсуски, бу
бизга насиб этмади. Миллий
термамиз Бразилияга бормайдиган
бўлди. "Терма жамоам билан бирга
ЖЧ-2014га бораман", деган
мухлисларнинг ниятлари ўзгарди.
Энди улар бошқа термаларга
ишқибозлик қилишади. Дунё
юлдузларининг ўйинларига мафтун
бўлишади. Майли, бир кун келиб
Ўзбекистон термаси ҳам мундиалда
албатта иштирок этади, бунга
ишонамиз.
Бугун мухлислар учун кичик
маълумотни айтишни жоиз топдик.
Бразилияга барибир ўзбеклар
борадиган бўлишди. Терма жамоа
бўлиб эмас, футболчи бўлиб эмас
балки футбол журналисти сифатида
океан ортига борилади. Улар мазкур
катта мусобақани ўзбекистонлик
ишқибозлар учун ёритишни мақсад
қилишган. Насиб қилса, Жаҳон
чемпионати теварагида бўлаётган
воқеаларни биргаликда баҳам
кўрамиз. Футбол атрофидаги
воқеалар, маҳаллий аҳолининг
кайфиятлари, юлдузларининг
кундалик режалари, қўйингки, ўзбек
футбол ишқибози учун қизиқ деб
топган барча маълумотлар билан
ўртоқлашамиз.
Бразилияда ФИФА ҳакамимиз
Равшан Эрматов билан бирга Uff.uz журналистлари ҳам бўлишади.
Реферимиз Ўзбекистон обрўси учун
майдонда тер тўкса, бизнинг
журналистлар "Ўзбекистонлик
футбол ишқибозлари ҳеч кимдан
кам эмас" шиори остида компьютер
олдида, медиа-марказларда
ишлашади. Жаҳон чемпионатининг
дастурхонинин уларга шундоқлигича
кўрсатишга ҳаракат қилишади.
Яхши биласиз, Uff.uz сайти тўрт йил
олдин ЖАР давлатида бўлган Жаҳон
Чемпионатининг ҳам Африкадан
ёртганди. Сайтимиз бу сафар ҳам ўз
анъанасига содиқ қолган Бразилияда
ўтадиган Жаҳон чемпионатини имкон
қадар ўзбекона-қўлбола қилиб
ёритишни мақсад қилган. Майли, 5
кун бўлсин, майли бир ҳафта бўлсин.
Лекин, мундиал ўтаётган юртда нима
бўлаётган бўлса, уни шундоқлигича
ўзбекистонлик ишқибозларга
улашишни режалаштирганмиз.
Ҳозирда юртимизда бир қатор спорт
ва футболга ихтисослашган сайтлар
фаолият олиб бормоқда. Уларнинг
ҳар бири ўз йўналишига эга. Улар
орасида ҳаваскорликдан
проффессионаликка қадам
ташлаётганлари ҳам бор. Бу кишини
қувонтирмай қолмайди. Зеро,
рақобатда сифат шаклланади.
Бундан фақат ишқибозлар ютади,
холос.
Шуни алоҳида ғурур билан
таъкидлашни истардик. Халқаро
ФИФА ташкилоти Бразилияда футбол
мусобақаларини ёритиш учун бутун
Ўзбекистон матбуоти бўйича
фақатгина Uff.uz сайтига расмий
аккредитацияни берди. ФИФА
ташкилотидан ўйинларни бевосита
стадионлардан ёритиш ҳуқуқини
фақатгина Uff.uz сайти вакиллари
олишди. Бунинг учун Ўзбекистон
футбол федерация 1-вице
президенти Сардор Раҳматуллаев ва
матбуот котиби Санжар Ризаевларга
ўзбекистонлик ишқибозлар номидан
миннатдорчилик билдирамиз.
Тез кунларда икки нафар
журналистимиз - Азизхон Акбаров
ҳамда Санъат Шариповлар
Бразилияга хизмат сафарига учиб
кетишади. Зафар Қосимов, Ёқубжон
Бобожонов, Бобур Жалолов, Жавоҳир
Маҳмуджонов, Комилжон Ёқубовлар
эса Тошкентда имкон қадар узвий
алоқани таъминлаб туришади. Бу
ҳақида кейинроқ батафсил
маълумот берамиз.
Дарвоқе, шу кунларда ЎФФ
президенти Мираброр Усмонов ҳам
ФИФА конгрессида қатнашиш учун
Бразилия давлатига йўл олади. Унга
Санжар Ризаев ҳамроҳлик қилади.
Балки, Мираброр Зуфарович билан
атрофлича суҳбатлашиш амалга
ошиб қолар.
Насиб қилса, биргаликда Жаҳон
чемпионатини кузатамиз!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев