(Жудахм Кизик хикоя) 1кисм.18+
Сония фолбин рўпарасида ўранибгина ўтирган ёшамол аёлнинг кўзларига қаттиқ тикилганча, фол кўрарди. Ичида нималардир деб пичирларди-да, қўлидаги тасбеҳ билан аёлнинг елкаси, белларига уриб-уриб қўярди. Сўнгра оғир уф тортиб бошини норози силкитиб-силкитиб оларди.
— Вой Худойим, — деди ниҳоят пичирлашдан тўхтаб. — Уйингизни инсу жинслар ўраб олган, синглим!.. Шунинг учун эрингизнинг ишлари юришмаяпти.
Иши юришмагандан кейин хотинга қарагиси келармиди...
— Нима қилай, опа? — Сонияга ёшли кўзларини умидвор тикиб сўради аёл. — Тўйиб кетдим бу дунёдан. Ахир, бир яхши бозор қип келаётувдилар хўжайиним. Еганимиз олдимизда, емаганимиз кетимиздайди. Энди бўлса...
— Хавотир олманг! — уни юпатган бўлди Сония. — Иложи йўқ нарса бораканми дунёда?!. Ҳозир сизга тутатқи қилиб бераман. Бориб уй ичларига тутатасиз. Кулини бўлса, эрингиз босиб ўтадиган остона остига сепасиз.
— Шу билан... Ишларимиз юришиб кетадими яна?.. Хўжайинимнинг кўнгли исийдими менга?..
Сония фолбин беихтиёр кулиб юборди.
— Вой соддагина-ей!.. Битта тутатқиминан иш юришиб кетаверса, менинг нима ҳожатим қолади бу ерда?.. Тутатқи вақтинча жинларни сал нари ҳайдайди. Сиз эртага битта оқ қўй олиб келасиз. Думбалигина бўлсин. Ана ўша оқ қўйни менинг ҳовлимда сўямиз-да, қонига дам солиб бераман. Кўрибсизки, ҳаммаси жойига туша бошлайди... Қўрқманг, ҳали олдимга бир ойлар қатнашингиз зарур. Тағин... Ўзингиз биласиз. Менга барибир...
— Бу нима деганингиз, опа? Боримни бераман сиздай дуогўй хотинга!.. Хўжайиним қайтса, ишлари жой-жойига тушса, бас!.. Битта қўй экан-у, агар ҳаммаси яхши бўп кетса, зар-кимҳобга кўмиб ташлайман сизни...
Бу гап Сонияни янада жонлантириб юборди шекилли, бошқа мижозларга банд тугиб берадиган қирқинчи ипини бир четга суриб, қалинроғини — ўнинчи ипини қўлига олди ва озгинасини узиб олгач, тағин пичирлаб ўзича дуо ўқишга тушди.
—Мана, синглим, манави бандни эҳтиёт қилинг! Айтганимдай уйга бориб албатта тутатиб юборинг!.. Аёл бандни чўнтагига жойлагач, сумкачасини ковлаштириб ичидан бир даста мингталик чиқарди-да, қимтинибгина фолбиннинг қўлига тутқазди.
— Худо йўлигами? — ҳар қачонгидай пулларни шолчанинг остига тиқаркан сўраб қўйди Сония.
— Ҳа, опа, Худо йўлига!.. Насиб бўлса, ҳали алоҳида рози қиламан сизни!..
— Бўпти, яхши боринг!.. Айтганча, ташқарида яна кимдир турибди чоғи. Киритиб юборарсиз!..
ХАЁЛНИНГ БУЗИЛИШИ
Мижозлар олдига кириб келганда Сония ҳеч қачон ўрнидан турмасди. Ўтирган ерида боши билан салом-алиқ қилиб қўя қоларди. Аммо... Остона ҳатлаб ичкарига кирган бу шеркелбат йигитни кўриб негадир ўрнидан туриб кетди ва шоша-пиша рўмолини бошига солди...
— Келинг, ука!.. — деди мулойим овозда. — Қани, ўтиринг!..
Тахминан ўн тўққизларга қадам қўйиб-қўймаган йигит фолбин кўрсатган ерга уялибгина чўкди. Фолбиннинг кўзлари йигитни бошдан-оёқ кузатар, лаблари титраб-титраб қўярди.
— Опа, менинг исмим Баҳодир. — дея гап бошлади йигит ер чизиб. —Сизни қулоқма-қулоқ эшитиб келдим.
— Нима бўлди? — ўзгача меҳр билан Баҳодирга тикилиб сўради Сония.— Кейинги пайтларда ёмон ухлайдиган бўп қолдим. Кечалари тушимга ҳар хил қўрқинчли маҳлуқлар кириб ҳамла қилишади...
— Вой мен ўлиб қўя қолай!.. — ачинганнамо бош чайқади Сония. — Шундай йигитни қайси ярамас маҳлуқ қўрқитаркин?.. Ё бирор ёмон жойга сийиб қўйганмидингиз?.. Баҳодир бундай уятли сўзларни аёл кишидан ҳеч эшитмаган эканми, уялиб кетди.
— Вой, нега уяласиз? — кулди Сония йигитга ер остидан маъноли боқиб. — Уяти бор эканми? Жинлар макон қурган ерларга сийиб қўйилса, улар аччиқланишади. Балки, шунинг учун ҳам тушингизда безовта қилишаётгандир?..
— Билмадим...
— Сизни ўзи бу ерга ким юборди?
— Аям.
— Қайси қишлоқдансиз?
— Бордонқишлоқдан.
— Шунақами?..
Сония бирдан жимиб қолди. Шу кўйи икки дақиқалар сукут сақлади... Шу алфозда қўлидаги тасбеҳ доналарини уёқдан-буёққа суриб пичир-пичир қилиб олди.
— Қаранг, Баҳодиржон, — деди ниҳоят бошини кўтариб. — Сизга мендан бошқаси ёрдам беролмас экан!
— Шунинг учун ҳам аям сизнинг олдингизга юборди-да! — бирдан жонланиб кетди Баҳодир. — Жон опа, бир нарса қилиб мени шу балодан халос қилинг!..
— Хўп... Фақат... Мен ўзимни тайёрлаб олишим зарур. Ҳозирча бирпас ташқарига чиқиб ўтира турасиз. Ўзим чақирганда кирасиз.
— Хўп бўлади!..
Баҳодир даст ўрнидан турди-да, ташқарига йўл олди. Юзларидан мамнунлиги аниқ сезилиб турарди...
АЗОБДА ҚОЛДИМ, ХУДО!
—Нима қилсам экан? — йигит чиқиб кетгач, кўнглидан ўтказди Сония. — Олти йилдан бери эркакларга талпинаман. Эримникидан ҳайдалганимдан берисига азобланаман. Қишлоқчилик қурсин! Ўзингга ёққан эркаккаям мундай очилиб ичингдагини гапира олмасанг! Кечалари тўлғониб, қийналиб чиққанларингни ким ҳам билсин?.. Йўқ, энди мақсадимни амалга оширмасам бўлмайди. Худодан ёшгина, гўлгина йигитга йўлиқтиргин дея нола қилганларим мана-мана етгандай бўлиб турибди. Ўзи етказгани аниқ бўп турибди. Қандай қилиб қўлдан чиқарай?.. Майли, мени бузуққа чиқаришсин!.. Фолбинлар одамларнинг наздида шундоғам бузуқ. Қолаверса, бир марта... Ҳа, икки қишлоқ наридан келган Нормат исмли ярамас йигитнинг мени алдаб кетганлари, сизни яхши кўраман деб боримни ўмариб қочганлари, кейин... ғинг десанг шармандангни чиқараман!, дея қўрқитганлари ҳали вери эсимдан чиққанича йўқ... Бас, ўшанинг аламиниям мана шу йигитдан оламан. Шундай қўлимга қўндирволайки, уйимдан кетолмай қолсин!.. Мен нима десам, шуни бажарадиган бўлсин! Ахир, менам аёлман. Шу йигитни ўзимга қаратволсам, кўнглимни хушлабюрар... Қоматим кимникидан кам?.. Ҳа-а, ҳозир кийимимни алмаштириб, кўзларини ўйнатвораман!..
— Ҳой, Баҳодиржон, кираверинг!.. — дея қичқирди
ўтирган ерида Сония. — Ҳа, келинг-чи, ўтиринг-чи!.. — Баҳодир атлас кўрпачага ўтириб фолбинга умидвор тикилиб қаради.
— Биласизми, ука, — аста гап бошлади Сония, — Боя
айтганимдай, сизнинг ичингизга ҳаром-хариш жинлар маҳкам ўрнашиб олишибди.
— Энди нима бўлади?.. Уларни ҳайдаб бўлмасмикан?
— Нега бўлмас экан? Бўлади. Фақат... Сония калтагина кўйлаги этагини секин юқорига тортиб қўйди. Бу ҳаракатини, шубҳасиз, Баҳодир ҳам пайқади. Кўзлари оппоқ сонларга тушиб, айбдорларча бошини эгди-да, бир-икки қисқа-қисқа йўталиб қўйди.
— Фақат... — давом этди Сония кулимсираб. — Ифлос
жинларни ифлос йўлминангина ҳайдаш мумкин.
— Қ-қандай?..
— Бунинг учун сиз... Менминан бир марта ётиб
қўйишингиз лозим.
— Н-нима?.. Тушунмадим...
— Умрингизда ҳеч аёл кишини қучоқлаб ётганмисиз?
— Й-йў-ўқ...
Баҳодир дув қизариб кетганди. Уни йўлга олиш анча
осон эканини ҳис қила бошлаган Сония янада тетиклашди.
— Мана, кўрдингизми? Бу жинлар шу қадар ифлоски, агар
мени қучоқлаб ётмасангиз, сира ичингизни тарк этишмайди. Ётиб бўлгандан кейин мен чўмилмасдан олдин сизнинг ичингизга зарур жодуларимни йўллайман. Кўрибсизки, шу заҳотиёқ халос бўласиз-қўясиз...
— Б-билмадим... Қандай бўларкин, опа?.. Сира ундай иш
қилмаганман...
— Қўрқманг, париларим иккаламизга тепадан туриб никоҳ
ўқиб қўйишади. Бу никоҳ бир умрга етади. Шундай бўлгандан кейин иккиланиб ўтиришдан нима фойда?.. Қани, яхши йигит, мени қучоқланг-чи!.. Қўрқманг, тишлаб олмайман!.. Кела қолинг!.. Сония ҳиринглаб кулганча
Баҳодирни бағрига тортди. Йигит димоғида аёлнинг ёқимли ҳидларини туйиб завқлана бошлаган бўлса-да, тиззалари, Сониянинг белидан қучган қўллари титраб-титраб қўярди..
«МЕН СЕВГИЛИМНИ ДЕЙМАН!»
— Болажоним, келдингми? Сония фолбин кўриб қўйдими
сени?.. — Баҳодир ҳовлига кириб келиши билан онаси Саломат опа уни саволга кўмиб ташлади. — Нега титраяпсан? Гапирсанг-чи мундоқ!.. Фолбин нима деди?
— Зўр фолбин экан, — майин жилмайиб қўйди Баҳодир. —
Тан бердим. Эртага яна бораман.
— Нима бўлган экан сенга? Шундан гапир, болам!..
— Ичимга харом-хариш жинлар ўрнашиб олган экан.
— Ана, айтмадимми? — деди Саломат опа. — Сен қурмағур
ёнғоқ-понғоқнинг тагига сийиб қўйгансан!
— Опаям шу гапни айтди.
— Нима деди?..
— Сиз айтган гапларни айтди-да! Батафсил гапиришим шартми?
— Бўпти, ўша фолбиндан қолма! Қачонгача ёнингга кириб тинчлантириб ўтираман?.. Шунча юрагимни ёриб келганинг ҳам етар!.. Ундан кўра, ихлосминан қатнасанг, тузалиб кетасан. Мен ҳозир тағин Салима холангникига бориб келай!.. Ишни пишитиб турмасам, Мухлисани биров илиб кетади.
— Э, йўқ, — онанинг йўлини тўсди Баҳодир, — Кераги
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4