Предыдущая публикация
Қайдан бунча қудрат олгансан.
Жонинг рихлат бўлса-да аммо,
Бизлар билан руҳан қолгансан.
Хотиранг ҳам сўзсиз ҳол сўрар,
Кўзинг- қалбим сўзларин айтар.
Гўё олдин сўзлагандайин,
Сирлашгандай аввалги пайтлар.
Эрта тонгдан қош қорайгунча,
Тиним билмай қилардинг меҳнат.
Ишлар эдинг кучинг етгунча,
Ҳар бир ишинг бўларди ибрат.
Келажагим ўйлаб эрта-кеч,
Сабоқ бердинг вафо, саботдан.
Ўқи дединг, билим ол, дединг,
Камолингни кўрай ҳаётда.
Фарзандларинг - бешта гулларинг,
Очилмишдир бағрингда ял - ял.
Улар билан умринг барҳаёт,
Улар билан номинг ҳам яшар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев