Тингланг сизга ҳитобларим бор.
Ҳар қилмишни Эгам сўроқлар,
Ҳақдан бўлган жавобларим бор.
Севаман деб алдаб қизларни,
Йўлдан уриб ташлаб кетасиз.
Юриш, туришнгиз маъсият,
Гунохларни қоплам келасиз.
Раҳмон айтар оят Қуронда,
Муслималар опа-синглингиз.
Лаин шайтон бор билинг хар жонда,
Иймон билан они енгингиз!
Набийимиз сўзлар ҳадисда.
Зино қарздир эҳтиёт бўлинг!
Нафсни доим жиловлаб аста,
Ҳар одимда покиза юринг!
Гар бузуқлик қилсангиз илло,
Қайтар дунё айланиб келар.
Опа-синглингиз, она қизингиз,
Қарзингизни қайтариб берар.
Эшитгувчи, Кўргувчи зот бор!
Ҳар ҳаёлни, сирларни сезар.
Сиз ўзингиз қандоқ бўлсангиз,
Ўзингизга ўҳшаш ёр берар.
Ҳақ асрасин мудҳиш бу ҳолдан,
Истиғфорни чин дилдан айтинг!
Минг пушаймон надомат айлаб,
Залолатли бу йўлданг қайтинг!
Аллоҳ берар улкан ажрлар,
Жуфтингизни кутиб турингиз
Бу чоранинг суннат давоси,
Нафл рўза тутиб турингиз.
Бўйдоқликда ўзин тутганлар
Икки дунё дурлари бўлар
Ҳақ ҳукмида маҳкам турганлар,
Етмиш икки ҳурлари бўлар.
Аҳли мўмин укажонларим,
Мусулмонлик номин оқлайлик!
Муслималар бизнинг аҳлимиз
Опа-синглимизни асрайлик...!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев