Салим Ибн Омирдан қуйидаги ривоят келтирилган:
«Бир куни саҳрои араб кириб келди-да:
«Эй, Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ таоло одамларга озор берадиган дарахтни жаннатда зикр қилибди?!»–деди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
«Қайси дарахтни?»–деб сўрабдилар. У киши:
«Сидрни. Унинг озор етказадиган тикони бор-ку?»–дебди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таоло «Фи сидрин махзуд», яъни, тиконсиз сидрзорда, деган-ку! Уни тиконсиз қилган, ҳар бир тикони ўрнига мева чиқаради. У мевадан бир-бирига ўхшамаган етмиш икки хил таом бўлади», дедилар».
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадисда марҳамат қилинадики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳ билан мулоқотда бўлишни яхши кўрса, Аллоҳ ҳам у билан мулоқотда бўлишни яхши кўради. Ким Аллоҳ билан мулоқотда бўлишни ёмон кўрса, Аллоҳ ҳам у билан мулоқотда бўлишни ёмон кўради», дедилар. Одамлар бу гапни эшитиб, йиғлашга тушдилар. Ул зот:
«Нимага йиғлаяпсизлар?»–деб сўрадилар. Кишилар:
«Биз ўлимни ёмон кўрамиз-ку!»–дейишди. Пайғамбар алай-ҳиссалом:
«Гап ундай эмас. Агар бировнинг жони ҳалқумига келганда, «Агар яқинлаштирилганлардан бўлса. Роҳатда, фароғатда ва сернеъмат жаннатдадир», деб башорат берилса, у банда Аллоҳ билан мулоқотда бўлишни яхши кўриб қолади. Аллоҳ эса, уни ундан ҳам яхши кўради. Агар жони ҳалқумига келган кишига «Ва агар ёлғонга чиқарувчи гумроҳлардан бўлса. Бас, ўта қайноқ сувдан зиёфат. Ва дўзахга киришдир», деб «башорат» берилса, Аллоҳ билан мулоқотда бўлишни ёмон кўради, Аллоҳ эса, уни ундан ҳам ёмонроқ кўради», дедилар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Пайғамбаримиз алай¬ҳиссалом: «Ким «Воқиъа» сурасини ҳар кечада ўқиса, камбағаллик ва ҳожатмандлик кўрмайди», деганлар.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи қилган ривоятда Жобир ибн Самура айтадиларки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизларнинг намозингизга ўхшаш намоз ўқирдилар, аммо у киши енгил ўқир эдилар. Бомдод намозида «Воқиъа» сурасини ва шунга ўхшаш сураларни ўқир эдилар.
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Комментарии 10
«Бир куни саҳрои араб кириб келди-да:
«Эй, Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ таоло одамларга озор берадиган дарахтни жаннатда зикр қилибди?!»–деди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
«Қайси дарахтни?»–деб сўрабдилар. У киши:
«Сидрни. Унинг озор етказадиган тикони бор-ку?»–дебди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таоло «Фи сидрин махзуд», яъни, тиконсиз сидрзорда, деган-ку! Уни тиконсиз қилган, ҳар бир тикони ўрнига мева чиқаради. У мевадан бир-бирига ўхшамаган етмиш икки хил таом бўлади», дедилар».
«Эй Расулуллоҳ, Аллоҳнинг «Ъурубан атробан» деган ояти ҳақида гапириб беринг», деди. Ул зот:
«Улар бу дунёдан қариб, сочи оқариб, кўримсиз бўлиб кетган кампирлар бўлиб, уларни қиёматда Аллоҳ таоло тенгқур, бокира, эҳтиросли, маҳбуба қизлар қилиб қайта яратади», дедилар.
Умму Салама онамиз:
«Эй Расулуллоҳ, бу дунёнинг аёллари афзалми, ҳури ийнларми?» – дедилар. Ул зот:
«Эй, Умму Салама, бу дунёнинг аёллари ҳури ийнлардин афзалдир», дедилар. Умму Салама онамиз:
«Нималари билан?»–деб сўрадилар.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
«Намозлари, рўзалари, Аллоҳга ибодатлари билан. Аллоҳ уларнинг юзларига нур, жасадларига ипак кийгазган. Ранглари оппоқ, кийимлари яшил, зебу зийнатлари сариқ, тароқлари тиллодан. «Мангумиз, ўлмаймиз, зор бўлмаймиз, бир жойда яшаймиз, кўчмаймиз, розимиз, аччиғланмаймиз; биз кимники бўлсак, ким бизники бўлса, яшасин», дейдилар», дедилар.
Умму Салама он...ЕщёМашҳур муҳаддислардан Абул Қосим ат-Тобароний ривоят қилган узун ҳадисда жумладан шундай дейилади: «Умму Салама:
«Эй Расулуллоҳ, Аллоҳнинг «Ъурубан атробан» деган ояти ҳақида гапириб беринг», деди. Ул зот:
«Улар бу дунёдан қариб, сочи оқариб, кўримсиз бўлиб кетган кампирлар бўлиб, уларни қиёматда Аллоҳ таоло тенгқур, бокира, эҳтиросли, маҳбуба қизлар қилиб қайта яратади», дедилар.
Умму Салама онамиз:
«Эй Расулуллоҳ, бу дунёнинг аёллари афзалми, ҳури ийнларми?» – дедилар. Ул зот:
«Эй, Умму Салама, бу дунёнинг аёллари ҳури ийнлардин афзалдир», дедилар. Умму Салама онамиз:
«Нималари билан?»–деб сўрадилар.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
«Намозлари, рўзалари, Аллоҳга ибодатлари билан. Аллоҳ уларнинг юзларига нур, жасадларига ипак кийгазган. Ранглари оппоқ, кийимлари яшил, зебу зийнатлари сариқ, тароқлари тиллодан. «Мангумиз, ўлмаймиз, зор бўлмаймиз, бир жойда яшаймиз, кўчмаймиз, розимиз, аччиғланмаймиз; биз кимники бўлсак, ким бизники бўлса, яшасин», дейдилар», дедилар.
Умму Салама онамиз:
«Эй Расулуллоҳ, бу ерда баъзи аёллар икки, уч, тўрт эрга тегадилар, у дунёда ҳаммалари жаннатга кирсалар, аёл қайси эр билан бўлади?»–дедилар.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
«Эй, Умму Салама, у аёлнинг ихтиёрига қўйилади. Эрларнинг ичида энг хулқи яхшисини танлайди. «Аллоҳим мана бу менга яхши хулқли бўлган эди, мени шунга бергин, дейди. Эй, Умму Салама, яхши хулқ икки дунёнинг яхшилигига эриштиради», дедилар».
«Нимага йиғлаяпсизлар?»–деб сўрадилар. Кишилар:
«Биз ўлимни ёмон кўрамиз-ку!»–дейишди. Пайғамбар алай-ҳиссалом:
«Гап ундай эмас. Агар бировнинг жони ҳалқумига келганда, «Агар яқинлаштирилганлардан бўлса. Роҳатда, фароғатда ва сернеъмат жаннатдадир», деб башорат берилса, у банда Аллоҳ билан мулоқотда бўлишни яхши кўриб қолади. Аллоҳ эса, уни ундан ҳам яхши кўради. Агар жони ҳалқумига келган кишига «Ва агар ёлғонга чиқарувчи гумроҳлардан бўлса. Бас, ўта қайноқ сувдан зиёфат. Ва дўзахга киришдир», деб «башорат» берилса, Аллоҳ билан мулоқотда бўлишни ёмон кўради, Аллоҳ эса, уни ундан ҳам ёмонроқ кўради», дедилар.
ояти тушганда, Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Ушбу оятни рукуъингизда айтинглар», деганлар.
Расулулллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни: "Ким ҳар кеча (шомдан кейин) Воқеъ сурасини ўқиса, унга камбағаллик етмайди", деганларини эшитдим.
Имом Байҳақий ривояти.