Суддий айтадиларки, бизга зикр қилинишича, Пайғамбар алай-ҳиссалом бир куни саҳобаларига:
«Обод уй» («Байтул маъмур») нима, биласизларми?»–дебдилар. Улар:
«Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқдир», дейишибди. Шунда у зоти бобаракот:
«У, осмонда, Каъбанинг қоқ тепасидаги масжиддир. Агар қуласа, Каъбанинг устига тушади. Унда ҳар куни етмиш минг фаришта намоз ўқийди. Бир кириб чиққанларидан сўнг яна қайтиб кира олмайдилар», дебдилар.
Имом Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбар алайҳиссалом: «Ким бир мажлисда ўтириб, ҳар хил гапларни гапирса, ўрнидан туришдан олдин, «Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду аллаа илааҳа илла анта астағфирука ва атубу илайка» деса, Аллоҳ ушбу мажлисдаги гуноҳларини кечиради», деганлар.
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Комментарии 4