ْﻦَﻋ َﺔَﺸِﺋﺎَﻋ َﻲِﺿَﺭ ُﻪﻠﻟﺍ ﺎَﻬْﻨَﻋ َّﻥَﺃ َﻝﻮُﺳَﺭ ِﻪﻠﻟﺍ ﻰَّﻠَﺻ :َﻝﺎَﻗَﻭ ٌﻢِﺋﺎَﺻ َﻮُﻫَﻭ ﺎَﻬَﻠَّﺒَﻗ َﻢَّﻠَﺳَﻭ ِﻪْﻴَﻠَﻋ ُﻪﻠﻟﺍ َّﻥﺇ َﻻ َﺔَﻠْﺒُﻘْﻟﺍ َﺀﻮُﺿُﻮْﻟﺍ ُﺾُﻘْﻨَﺗ َﻢِﺋﺎَّﺼﻟﺍ ُﺮِّﻄَﻔُﺗ َﻻَﻭ :َﻝﺎَﻗَﻭ ﺎَﻳ ُﺀﺍَﺮْﻴَﻤُﺣ َّﻥﺇ ﻲِﻓ ﺎَﻨِﻨﻳِﺩ .ًﺔَﻌَﺴَﻟ ُﻩﺍَﻭَﺭ .ِﻩِﺪَﻨْﺴُﻣ ﻲِﻓ ِﻪْﻳَﻮْﻫﺍَﺭ ُﻦْﺑ ُﻕﺎَﺤْﺳِﺇ
Оиша розийаллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рўзадор ҳолларида уни ўпиб, “ўпиш таҳоратни кетказмайди, рўзани бузмайди. Эй Ҳумайро, албатта динимизда кенглик бор”, деганлар (Исҳоқ ибн Роҳвайҳ “Муснад”да ривоят қилган).
Ўпиш таҳорат ва рўзани бузмаслиги учун у меъёрида бўлиши лозим. Агар чегарадан чиқилса, иккиси ҳам бузилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ерда енгил ўпишни назарда тутган бўлишлари эҳтимолдан холи эмас. Сабаби ҳар кимнинг ҳам ҳолати бир хил эмас. Баъзилар ўпиш билан майллари қўзғаб, ўзларини жинсий алоқадан тутиб туролмайдилар. Шу сабаб уламолар эркак рўзадор ҳолида хотинини ушлаши, қучоқлаши ёки ўпиши макруҳдир, деб айтишган. Бир йилда бир марта келадиган Рамазон ойининг кундузларида бу ишлардан тийила билиш, рўзани мукаммал тутиб, унинг савобини тўлиқ олиш ҳар қандай дунёвий лаззатлардан-да улуғроқдир.
Манба: muxlis.uz Ўзини рўза тутгандек кўрсатса...
Бир киши Рамазонда рўза тутмайди, аммо ифторликларга таклиф қилинади. Аслида ифторликка фақат рўза тутганлар бориши керак. Шундай экан, Рамазон рўзасини “тутолмаётган” ўша одам ўзини рўза тутгандек кўрсатса нима бўлади?
Биринчидан, бунда у ўзини рўза тутгандек кўрсатиб, одамлар томонидан “фалончи ҳам рўза тутибди”, деган “эътироф”га эришади;
Иккинчидан, қодир бўла туриб, бирон узрсиз Рамазон рўзасини тутмагани учун катта гуноҳкор бўлади;
Учинчидан, рўза тутмаган ҳолда ўзини рўзадор кўрсатгани сабаб икки ҳисса маъсиятга ботади;
Тўртинчидан, ўзини рўза тутгандек кўрсатиб, риё қилган бўлади;
Бешинчидан, одамларни алдагани
боис “каззоб” бўлади...
Шундай экан, Рамазон ойида қодир бўлган ҳар бир мўмин-мусулмон банда холис ният билан рўза тутиши керак. Шунда ҳар қандай ноқулайликлардан, гап-сўз, маломатлардан, асосийси Аллоҳнинг ғазабидан омонда бўлади. Рўза тутган ҳолда ифторликка бориб, ҳақиқий меҳмон бўлиб, у ерда дуолар қилиб, мезбон ҳаққига яхшиликлар тилаш чин мўминнинг сифатидир. Аллоҳ таоло ҳар биримизга тавфиқ берсин!
Манба: muxlis.uz Эҳтилом бўлиш рўзани бузмайдими?
“Эҳтилом” деганда, эркак киши уйқуда жинсий алоқа билан боғлиқ нарсани кўрганида олатидан маний оқиб чиқиши тушунилади. Бу сўз, шунингдек, боланинг балоғатга етиши маъносини ҳам англатади. Яъни, бола эҳтилом бўлса, балоғатга етган ҳисобланади.
Рўзадор эҳтилом бўлиши билан унинг рўзаси очилмайди. Сабаби бу уйқуда содир бўлади. Одам уйқуда ўзини бошқара олмайди. Агар олатдан маний чиқиши, яъни жинсий алоқа қилиш рўзадорнинг уйғоқлигида қасдан содир этилса, рўзанинг қазосини тутиш ва каффорат бериш вожиб бўлади. Рўзадорлигида эҳтилом бўлган одам кун давомида жунуб ҳолида юриши мумкин бўлса-да, лекин ғусл қилиб олиши керак. Сабаби орада намоз ўқиш, Қуръон тиловат қилиш керак бўлади. Жунуб ҳолда бундай ишларни қилиш мумкин эмас.
Манба: muxlis.uz Чарчаб қолиш рўза тутмасликка сабаб бўладими?
Савол: Ассалому алайкум, ҳурматли қори ака! Менинг сизга саволим бор эди. Менинг отам яқинда бетоб бўлиб, тўшакка ётиб қолдилар. Уларга ҳозирда онам қараб, соғайиб кетишларига Аллохдан умид қилган ҳолда эртаю кеч хизмат қилмоқдалар.Онам рўза тутиб, беморга қараш жараёнида холсизланиб қоляптилар. Қори ака, онамлар рўза тутмасдан фидя билан кифоялансалар бўладими. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
Жавоб: Банда соғлом бўлса, хизмат қилгани сабаб ҳолсизланиб қолиши рўза тутмасликка сабаб бўлмайди. Агар бемор бўлса, соғайганидан кейин рўзанинг қазосини тутиб беради. Агар тузалмайдиган бемор ва ўта қария бўлса, у ҳолда фидя бериши мумкин. Muxlis.uz
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев