Уч амал борки, уларнинг ажру савоби улканлигидан Қиёмат куни ҳатто тарозуга ҳам сиғмайди.
1. Одамларнинг хатоларини кечириб, афв этиш;
Аллоҳ таоло Шўро сурасининг 40- оятида:
فَمَنْ عَفَا وَأَصْلَحَ فَأَجْرُهُ عَلَى اللَّهِ
"Ким (интиқом олишга қодир бўлгани ҳолда) афв этса ва (ўртани) ислоҳ қилса, бас, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир", деди ва бу амал шунчалик буюклигидан ҳатто унинг ажру мукофотини чегараламади. Бас, чексиз ажрларни қўлга киритмоқчи бўлсангиз кечиримли бўлингиз!
2. Сабр.
Аллоҳ таоло Зумар сурасининг 10- оятида:
إِنَّمَا يُوَفَّى الصَّابِرُونَ أَجْرَهُمْ بِغَيْرِ حِسَابٍ
"Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилгувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур", деди ва ушбу амал учун ҳам ажру мукофотни чегараламади.
3. Рўза.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳ таоло: "Одам боласининг барча амали ўзи учундир, фақат рўза бундан мустасно. Чунки у мен учундир ва уни Ўзим мукофотлайман", дейди", дедилар".
Бу ерда ҳам ажр чегараланмади.
***
Қиёмат куни жарчи:
"Ажрлари Аллоҳнинг зиммасида бўлган зотлар қани? - деб нидо қилганида сабр қилувчилар, рўза тутувчилар ва одамларни афв қилувчи бўлган зотлар нидо қилувчига пешвоз чиқурлар.
Бас, шундай экан, РЎЗА тутингиз, САБР қилингиз ва одамларни АФВ қилингиз!
***
Аллоҳим сизу бизни, ота-оналаримизни ва барча мусулмонларни Қиёмат куни ўша нидо билан чақириладиган зотлардан қилсин!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев