🌱 жаннат қизлари 🌱
2-қисм
Шуни унутмангки, жаннат қизлари икки қисм бўлади:
Биринчиси: Дафъатан жаннатда яратилган –
Ҳури айнлар.
Иккинчиси: Ўз амали билан шу мақомга
эришган дунёдаги – мўъмина аёллардир. Булар жуда камчиликни ташкил қилади.
Албатта кам бўлган нарса ноёб ва яхшироқдир.
Бу мавзуни танлашдан мақсадим: бугунги кунда кўп мусулмонлар ўлимдан қўрқиб қолганлиги, шу сабаб кофирларда журъат пайдо бўлиб, ҳатто инсонийлик ҳаддидан ҳам ошиб кетгани боис, иймон аҳли ўзини чорасиз, деб била бошлаганидан, ўзининг муқаддас бурчи ҳисобланмиш жиҳод сафидан жуда орқада қолиб, дунёнинг икир‐чикири билан алданиб, Исломнинг асосий мақсадидан чалғиб, “тирик қолиш” – “тинч яшаш” мақсадида жуда кўп қадриятларидан ажралганидан, маъносиз ва хор ҳаётга рози бўлгандек бир амаллаб кун ўтказаётганидан афсусланиб, шояд бирор кимса мен сабаб Аллоҳ таолонинг раҳматига сазовор бўлса, деган ниятда Қуръон ва ҳадис чорлаётган, тириклик манбаи ҳисобланмиш шаҳодатга бўлган иштиёқ янада зиёда бўлиши учун “Жаннат қизлари” ҳақида қўлдан келганча эътиборингизга ҳавола қилдим.
Ўйлайманки, бу саҳифаларни ўқиш билан
ўзингизни қизиқтирган баъзи саволларга жавоб топасиз, ёки озгина бўлса ҳам охират ҳақида ўйлашингизга сабаб бўлар, инша Аллоҳ.
Қуръон бу ҳақда нима дейди?
Улар учун (жаннатда) покиза жуфтлар бордир...”
“Бақара” сураси, 25‐оятдан.
Аллоҳнинг шаҳидлар учун тайёрлаб қўйган неъматларини инсон онги тасаввур қила олмайди ва ақли ҳам бовар қилмайди.
Биз уларга оҳу кўз ҳурларни жуфти
ҳалол қилиб қўйгандирмиз”.
“Духон” сураси, 54‐оят.
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло жаннатда солиҳ мўминлар учун, хоссатан мужоҳид‐шаҳидлар учун яратиб қўйган аёллар Қуръон истелоҳида
ҳуру айн, деб номланади.
Ҳур – ҳавро сўзининг кўплиги бўлиб,
кўзининг оқи тиниқ ва қорачиғи тим‐қора, деган маънони билдиради. Ийн эса – айно
сўзининг кўплиги бўлиб, катта‐катта, яъни шаҳло кўзлар, деган маънони билдиради.
Яна (улар учун) худди яшириб қўйилган марварид мисол оҳу кўз ҳурлар бордир”.
“Воқеа” сураси, 22‐23‐оятлар.
Қаранг, Раҳмон таоло бизларга ғайбдан бу ҳурлар ҳақида хабар бермоқда. Аслида ғайб, деб бизлардан яширин оламга айтилади, аммо ояти карима “яшириб қўйилган”, дея ифодаламоқда. Яширин оламнинг яширилган “марварид”лари ҳақида гап кетяпти. Инсонлар ҳам азиз ва қимматбаҳо бўлган нарсани яширишади. Ошкор ётган буюмнинг қиймати кам бўлади, албатта. Яширилган нарса оммага аталганга қараганда фарқли бўлиб, унинг ўз эгалари бўлади. Лекин бу яширинган бирон буюм эмас, балки бебаҳо оҳу кўзлардир. Уларни на инсон ва на жин кўрган.
Булар барча махлуқотдан яширилган.
Яна шуни айтиш мумкинки, рашк қилувчи эр, ўз аёлининг олдинги ҳаётига ҳам рашк назари билан қарайди. Чунки уни кўплаб одамлар кўрган бўлиши, у ҳам кўпни кўрган бўлиши мумкин. Ваҳоланки, олдин у унга маҳрам бўлмаган эди.
Халқимизда қизларни мақтамоқчи бўлган киши: “онаси ўпмаган”, сўзини ишлатишади. Лекин бу муболаға сўз бўлиб, ҳақиқатдан узоқдир. Бу жаннат қизларини фақат Аллоҳ билади. Агар у Зот бу хабарни бермаганда, бошқа махлуқлар бера олмас эди. Мутлақо кўрмаган ва кўра олмайдиганларга бир нимани тушунтириш мушкул албатта. Шунинг учун Роббул оламин ғайб оламини биз билган ва кўрган, дунёдаги нарсаларга ўхшатиб, тушунтириб беради.
Оятда “марварид”га ўхшатилишини қуйидагича тушунишимиз мумкин. Яширинган, жуда гўзал, кўзни қамаштирувчи, ўта покиза, бебаҳо, кўп эътиборли ва эришиш мушкул.
Биз марварид, деганда, денгиз тубида, чиғаноқда яширинган, кўзни қамаштирувчи қиймат тошни тушунамиз. Унга етиш ҳам осон эмас, албатта. Шунинг учун камдан‐кам одамлар бу тош қанақалигини билади. Оддий денгиз тошларига етишиш мушкул бўлгандан кейин, марвариддек қизларнинг висолига етишиш осон эмас албатта.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев