___Аср намозингни ўқидингми?
___Йўқ
___Нега?
___Ишдан чарчаб келган эдим, дам олдим.
___Яхши, дам олиб бўлган бўлсанг, тезда ўқиб ол, хозир шом кириб қолади.
Иккинчи куни эр командировкага кетибди.Одатга кўра хар доим, манзилга етганидан сўнг, аёлига қунғироқ қилиб қўяр эди, бу сафар қўнғироқ қилмади. Хотинини хавотири кучайиб, эрига қўнғироқ қила бошлабди, аммо гўшакни хеч ким кўтармади. Аёлни хавотири ошгандан ошди, "Бунақа бўлиши мумкин эмас, ахир хар доим манзилга етиб бориши билан қунғироқ ёки хабар юборган бўлар эдику"
Ванихоят икки соатдан сўнг, аёлни телефони жиринглади, аёл гўшакни кўтариб:
___Яхши етиб олдингизми дадаси?
___Ха яхши етиб келдим Алхамдулиллах.
___Качон етиб бордингиз?
___Тахминан 4 соат бўлди.
___Борганингизга 4 соат бўлибди, қўнғироқ қилиш эсингизга келмадими?
___Чарчабман бирпас дам олдим.
___2 дақиқа вақт ажратиб менга қўнғироқ қилсангиз бўлмасмиди, мен сиздан роса хавотир олдим ахир. Ёки мени қўнғироғимни эшитмадингизми?
___Нега энди эшитдим.
___Нега гўшакни кўтармадингиз, сиз мени хеч қачон ўйламайсиз.- деди йиғлаб.
____Сен хам кеча азонни овозини эшитиб, хотиржам дам олиб ўтирдинг, ахир Аллох ўзи билан мулоқотга чақирган эдику.
___Ха тўғри айтасиз мени кечиринг илтимос.
___Мендан эмас, Аллохдан кечирим сўрагин ягонам бошқа бундай хол такрорланмасин, ахир мен сен билан Жаннат эшиги олдида бир умрга учрашишни хохлайман.
Шундан сўнг аёл намозларини тўлиқ, у'з вактида адо этишни мақсад қилиб қўйибди . . . ! ! !
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев