берадиган ва унинг фарёдига қулоқ соладиган киши йўқми?!
Асира Зулфия Омонова 1994 йил 26 январда Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида туғилган. У оилада учинчи фарзанддир. У «Саида Хадича» мадрасасида тўрт йил таълим олиб, унда рус тилини жуда яхши кўрсаткич билан тўлиқ ўрганди. Араб ва инглиз тилини, фиқҳ, ақида, сийрат, тафсир илмлари ва ҳадисни ҳам ўрганди, Қуръони Каримни ёд олди. Врач бўлишга қизиққани учун 2013 йилда тиббиёт тайёрлов мактабига кирди.
Унинг Аллоҳ изни ила шаҳид отаси қамоқдан фарзандларига бир мактуб юборган эди. Унда жумладан бундай деб ёзган эди: «Мен университетда ўқишингни орзу қилган эдим, лекин мен истайман, биз истаймиз, сен истайсан, Аллоҳ эса Ўзи истаганини қилади».
Унинг фарзандлари унинг яхши гумонини оқлашди. Чунки улар одоб ва ҳусну хулқ билан зийнатланишди. Хусусан Зулфия отасининг орзуларини рўёбга чиқариб диний ва дунёвий илмларни таҳсил олишда қаттиқ тиришиб ҳаракат қилди. Бунга қўшимча ўлароқ у оиласи сарф-харажатларида ёрдам бериш учун онаси ва ака-укасига деҳқончилик ишларида ҳам ёрдам берар эди.
Зулфиянинг онаси ҳақида айтадиган бўлсак, бу аёл аччиқ аламлардан азият чекди, фарзандларини тарбиялашда улкан машаққатларни тортди. Бу сабрли оила машаққатларини янада зиёда қилган нарса уларнинг ўн тўрт йил давомида оталарини бориб кўриш учун Ўзбекистон қамоқлари ўртасидаги сарсон-саргардонликда узлуксиз қийналиб азият чекишлари бўлди. Зулфия ана шу қийинчиликларни эслаб бундай деган эди: «Биз ҳар сафар отамизни кўргани борган пайтимизда отамизни кўролмасдик, гоҳида биз учун кутилмаганда уни бошқа қамоққа кўчиришган бўларди, гоҳида эса уни учрашувга чиқишдан ман қилишарди. Натижада биз ҳар қандай жойда тунашга мажбур бўлардик. Отамиз билан кўришиб қолармикинмиз ва у муҳтож бўлиб турган зарур нарсаларни унга етказа олармикинмиз деган илинжда тўғри келган жойда тунашга мажбур бўлардик».
«Қаҳратон совуқ қиш кунларининг бирида Тошкентга, «Сангород» қамоғидаги отамизни кўриш учун бордик. Ўша куни кўришиш учун рухсатнома ололмадик. Шунинг учун қуёш ботгунча кутдик. Тунайдиган жойимиз йўқ эди. Шунинг учун қамоққа яқин бўлган бир уйга бориб уй эгасидан бизга тонггача жой бериб туришини сўрадик. У бизга бир кичкина курсича олиб чиқиб берди. Уйнинг айвонида тонг отгунча кутиб ўтирдик».
Мана энди Аллоҳ изни ила шаҳид Ҳамидуллоҳнинг аёли Муҳаббат опа, турмуш ўртоғидан жудо бўлгани аламларидан ҳалигача азият чекаётган бу аёл, ҳозир йигирма ёшли қизидан ҳам жудо қилингани мусибатидан алам чекмоқда. Чунки унинг шижоатли қизи отасининг шаҳид бўлиши ҳолатларини билиш учун текширув олиб боришни талаб қилгани сабабли ҳамда отасининг покиза жасадини топширишни талаб қилгани сабабли қамоққа олинди.
Шу ўринда биз режимдаги куч эгаларига ва Қирғизистон республикаси президенти Алмазбек Атамбаевга Ислом Қирғизистонга кириб келганидан бошлаб Қирғизистон Россия томонидан босиб олингунига қадар Ислом соясида яшаб, Ислом билан ҳукм юритган мусулмон аждодларини эслатиб ўтамиз.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев