2014 йил биринчи
чорагидан Ўзбекистонда
Chevrolet Orlando минивэнини
оммавий ишлаб чиқаришни
бошлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон
Миллий ахборот агентлиги –
ЎзА хабар бермоқда.
Ахборот агентлиги Ўзбекистон
автомобилсозлик саноатидаги
янги модель ҳақида
Туркманистон президенти
Гурбангули
Бердимуҳамедовнинг
Ўзбекистонга ташрифига доир
хабарда маълум қилган.
Агентликнинг қайд этишича,
Туркманистон президенти 26
ноябрь, сешанба куни,
Ўзбекистон Президенти Ислом
Каримов билан бирга Тошкент
шаҳридаги GM Powertrain
Uzbekistan заводига ташриф
буюрган.
Бердимуҳамедов завод
ҳудудига кўргазмага қўйилган,
Ўзбекистонда ишлаб
чиқарилаётган енгил
автомобиллар, юк
машиналари, тракторлар ва
бошқа қишлоқ хўжалиги
техникаси билан танишган.
«Гурбангули
Бердимуҳамедовда GM
Uzbekistan қўшма корхонаси
томонидан янги
ўзлаштирилган Chevrolet
Orlando оилавий минивэни
катта таассурот қолдирди.
2014 йилнинг биринчи
чорагидан мазкур минивэнни
кенг ишлаб чиқариш йўлга
қўйилади», – дея хабар
бермоқда ЎзА.
Ўзбекистонда Chevrolet Orlando
ишлаб чиқарилиши
мумкинлиги ҳақида илк
хабарлар ноябрь ойи
бошларида пайдо бўлган,
кейинчалик, минивэн билан
биргаликда янги седан –
Chevrolet Impala ишлаб
чиқарилиши мумкинлиги
ҳақида гап-сўзлар тарқалган
эди. Маълумот учун, 22
ноябрдан GM Uzbekistan
ўзбекистонлик харидорлар
учун Россияда Gentra деб
таништирилган янгиланган
Lacetti’ларни сотишни
бошлади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев