Предыдущая публикация
Йиқиламан кўксингга беҳол!
Бугун мени севишинг керак,
Бугун мени севиб, севиб қол!
Тополмайсан бундай тўзимни,
Ахир бугун келмасин малол!
Бағишладим бугун ўзимни,
Бугун фақат мени севиб қол!
Юрагингда қолмасин армон,
Бугун сенга халолман, халол.!
Ғаниматман, ғанимат ҳар он,
Охирги бор мени севиб қол!
Ана, кўргин, жоним жонсарак,
Энг сўнгги кун бугун эҳтимол!
Севилмасдан яшаш не керак,
Сўнгги марта мени севиб қол!
Юрагимда охирги видо,
Юрагимда увиллар шамол!
Севмасанг ҳам сен мени, аммо,
Бир кунгина мени севиб қол!
Термуламан бедил, беюрак,
Термуламан мен сенга беҳол!
Бугун мени севишинг керак,
Энг сўнгги бор мени севиб қол!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев