Дардлар дилнинг қирғоғидан тошар аста,
Соғинч берган азоблардан, юрак xаста.
Исмингизни такрорлайман ҳар нафасда,
Унутгансиз, энди қайтиб келмайсизда
Соғинмайсиз, Соғинишни билмайсизда.
Орзу қилдим, сиз бой қизи маликани,
Гўё кўкда ойнинг ўзи бир эркани.
Дардларимга дардкаш борми энди мани...?
Биз ошиқни назар- писанд илмайсизда...!
Соғинмайсиз соғинишни билмайсизда.
Сиз кетдингиз ортингиздан боқдим қолиб,
Тунларимни ўтказаман бедор бўлиб.
Сизга айтган сўзларимни ёдга олиб,
Бир-бор эслаб, дилингиз xун бўлмайсизда,
Соғинмайсиз соғинишни билмайсизда.
Бу ҳаётга муҳаббатим, меxрим синди,
Севги деган бир туйғўга бўлиб банди.
Кўзларингиз кулиб боқиб мени энди...,
Ширин сўзлар билан кўнглим олмайсизда,
Соғинмайсиз соғинишни билмайсизда.
Ҳижронларда бир кун адо бўлсангиз ҳам,
Сир сақлабон мени жондек суйсангиз ҳам.
Қанча ёниб яна қанча куйсангиз ҳам,
Бағрингизни мендек юлиб тилмайсизда,
Соғинмайсиз соғинишни билмайсизда.
Гар билсангиз xолим сўраб турардингиз,
Соғиндим деб ўзни ўтга урардингиз!
Юқ севмайсиз севсангиз гар келардингиз,
Севги юқ деб унга парво қилмайсизда,
Соғинмайсиз соғинишни билмайсизда!
АҲАД ҚАЮМ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3