Мехр сотган бозорлардан чарчадим.
Менинг эмас юрагимни дарди бу
Озор берган бе-орлардан чарчадим.
Мухаббатни савдо қилган савдогар.
Дилни сотган дилдорлардан чарчадим.
Ошиқларни ўзгартирган галма-гал.
Хушдор топган бе-орлардан чарчадим.
Яшамоқда нафси учун ким учун.
Жилмаяди кўнгил учун дил учун.
Дўстин сотиб арзимаган пул учун.
Обро топган бе-орлардан чарчадим.
Гиёхга хирс қўйган нафсин кўйида.
Файзи қочган яшар файзсиз уйда.
Улар Оллох эмас нафсин қулида.
Борин сотга бе-орлардан чарчадим.
Сўзи аччиқ хато илон захридан.
Кечадилар фарзанд берса бахридан.
Қўрқмайдилар худойимни қахридан.
Фарзанд сотган илонлардан чарчадим.
Жигар нима мехр нима билмаган.
Отасини уч ойда бир кўрмаган.
Ёши ўтиб жайномоздан жилмаган.
Иймон топган инсонлардан чарчадим.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев