Замонавий футболда мен каби ўйинчилар кам»
Аввалроқ 25 ёшли ҳужумчининг «Наполи»дан «Челси» ва «Ал Аҳли»га трансфери тўхтаб қолган, якунда «Галатасарой»га ижарага юборилганди. Ўтган мавсумда нигериялик футболчи А Серияда 25 та ўйин ўтказиб, 15 та гол урган.
«Нархим 100 млн евродан кўпроқ, чунки замонавий футболда мен каби характер ва муваффақиятга эга бўлган футболчилар кам. Жамоага қанчалик ҳисса қўшишим мумкинлигини биламан.
Бу нархга рози бўлмаганлар бор – нормал ҳолат. Ҳар кимнинг ўз фикри бор», — дея Осимҳеннинг сўзларини келтиради Жанлука Ди Марцио.
Маълумот учун, 25 ёшли форварднинг катталар футболида фақат бир соврини бор — 2022/23 йилги мавсумда А Серия чемпионлиги.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев