Бу ЕЧЛ янги форматида иштирок этаётган «учинчи эшелон» жамоалари. Яъни, бирортасини сўнгги 10 йилда плей-оффда қатнашганини эслолмаймиз. Бу рўйхатга «Жирона», «Болонья» ёки «Брест»ни қўшмадим, чунки ҳар ҳолда кучли бешликдан чиқишган, бу йил бўлмаса, келаси йил у ердан кучлироқ жамоалар чиқиши турган гап.
Хуллас, агар юқоридагилардан бирортаси, кутилмаганда «отиб қолмаса», фаворитлар, ҳамда «Бенфика», «Милан» каби «иккинчи эшелон» жамоалари 24 таликка бемалол киришади, яъни плей-оффга чиқишади. Рақибларнинг кучлилиги ҳаммага деярли бир хиллигини инобатга олсак, сюрпризлар қийин.
Лукомскийнинг бир фикри ўйлантириб қўйди - бу ҳолда, хатонинг қиймати камайиб кетмайдими? Топ учрашувлар кўпайди, дегани билан, бу ўйинларда бемалол ютқазиш ҳам хавфлимаслигини инобатга олсак, даражаси пасайиб, ёзги ўртоқликларга ўхшаб қолмасмикин?
«Сити» - «Интер» ўйинидан кейин шундай мулоҳазалар келиши эҳтимол. Албатта, ҳозирдан хулоса қилиш қийин, 5-6 турларни ҳам кузатиш лозим бўлади, умуман, якуний хулосани фақат амалиётда синалгачгина бериш мумкин.
Мисол учун, 24 эмас, 16 жамоа плей-оффга чиқиши ёки илк босқичдаги ўйинлар сонини 10 тага етказиб, фақат илк 8 жамоа чорак финалдан бошлаши кузги ўйинларни қизитиб бермасмикин?..
Тўғри, қанчалик юқори ўринни олишса, плей-оффда осонроқ бўлиши ҳам мотивация, аммо «Сити» ва «Реал»га ўхшаган жамоаларга қўшимча икки плей-офф ўйини ёки кучлироқ рақиб фожеа эмаску? 8 ўйиндан ярмини ютиш ҳам жамоани бемалол 24 таликка олиб кириши мумкин. Якшанба куни бўладиган «Сити» - «Арсенал» ўйини муҳимроқ бўлиб қолмаяптими, «Интер» ё «Аталанта»га қарши матчлардан кўра?
Менимча, кейинги йилларда ниманидир аниқ ўзгаради. Аввалги ЕЧЛ формати ҳам бирданига ишлаб кетмаган, ҳатто яримфиналгача гуруҳ босқичи бўларди аср бошида. Албатта, таҳлил қилиниб, энг оптимал вариантга тўхталинса керак.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев