Салафи солиҳлар ўзларини ҳожатларини (Аллоҳдан сўрашликни) арафа куни учун сақлаб турар эдилар.
Арафа оқшомида қанча қанча дуолар, ҳожатлар-у орзу-умидлар қабул бўлган.
Рамазон ойида (шундай фазилатлар учун) лайлатул қадр кечаси бор. Лекин қайси кечаси эканлиги аниқ малум эмас.
Зулҳижжа ойида эса Аллоҳ таоло арафа кунини аниқ хабар берган. Шунда ҳам қосирлик (ялқовлик) қилмайлик. (Ёки қиламизми..?!).
1) Арафа куни кимки кўз қулоғини ҳаромлардан тийса Аллоҳ таоло уни мағфират қилади (гуноҳларини кечиради).
2) Арафа кунини оқшомида ҳоли (ёлғиз ўтириб) дуо қилишликка имконингиз бўлса албатта
шуни қилинг. (қўлдан бой берманг) [оқшомдан мурод -аср намозидан шом азонигача].
3) Солиҳлардан бири шундай дейди:
"Арафа куни бирор дуо қилсам, бир йил ўтмасдан ҳудди ўшани ёрқин (қабул бўлганини) кўрардим.
4) Арафа кундан бошқа кунда шайтон энг хор ва энг кичик ҳолатга тушмайди. (Арафа куни шайтоннинг энг хор ва энг кичрайган куни бўлади). Бу эса Арафа кунида дўзах ўтидан қутулувчиларни кўплиги сабаблидир.
5) Арафа кунини (асосий) дуоси:
«ЛАА ИЛААҲА ИЛЛАЛЛООҲУ ВАҲДАҲУ ЛАА ШАРИИКА ЛАҲ, ЛАҲУЛ МУЛКУ ВА ЛАҲУЛ ҲАМД, ВА ҲУВА АЛАА КУЛЛИ ШАЙЪИН ҚОДИИЙР» дир.
6) Робб таоло ҳадиси қудсийда шундай дейди:
"Мени зикр қилиш билан банд бўлиб сўролмай қолганларга сўраганлардан ҳам кўра кўпроқ (мукофот) бераман". Ана шу (АРАФА) кунида (дуо қилишлик учун) кўпроқ ҳаракат қилинглар!
Борий таоло бизни ҳам, сизларни ҳам гуноҳларимизни кечириб, дуоларимизни қабул қилсин!
whats app орқали келган эди, барча мўмин, мусулмон биродарларимга, опа сингилларимга илиниб гуруҳимизга мавзу қилиб киритдим. Бир кун. Фақатгина бир йилда бир кун бундай имконият бўлади. Ғафлатда қолиб, шу имкониятни қўлдан бой бериб қўймайлик азизлар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев