Муҳаммад Ҳабибуллоҳ
10 АҚИДА 10 БИДЪАТ ЭЪТИҚОДЛАР 11 БИДЪАТ ИБОДАТЛАР 17 БИДЪАТ ВА ХУРОФОТЛАРФАТВОЛАР
Савол:
Мен ҳажга бормоқчиман. Онам ўзлари ҳаж қилмаганлар. Лекин менга бир мато бериб, шуни замзам сувида ювиб келишимни сўрадилар. Уни ўзларига кафан қиларканлар. Кафанни замзам сувида ювишга динимизда қандай қаралади?
Жавоб:
Алҳамдулиллаҳ;
Кафанни табаррук қилиш мақсадида замзам сувида ювишга шариатимизда бирон асос йўқ. Тўғри, замзам суви муборак сув. Лекин унинг мубораклиги касалларга шифо бўлиши, иситмани тушириши, қорин тўйдиришида, кафанни табаррук қилишида эмас. Шунинг учун бўлса керак, бирон бир саҳоба ёки тобеин ўз кафанини табаррук бўлсин дея замзам сувида ювгани ривоят қилинмаган. Бинобарин, бу каби шариатда асли бўлмаган ишлардан йироқ туриш керак. Агар кафанни замзам сувида ювиш қабрда бирон фойда берганида саҳоба ва тобеинлар ҳам ўз кафанларини замзамда ювган бўлардилар.Кафанни замзам ёки Фурот дарёси сувида ювиш, ортидан уни муқаддас қабрга суртиш шиалар наздида мустаҳаб саналади. Маълумки, шиалар ўзларининг турли хил бидъат ва хурофотлари билан бошқа фирқалардан ажралиб туради. Бизнинг диёрларга ҳам бу амал шиалар томонидан кирган бўлса ажаб эмас, валлоҳу аълам.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3
https://ok.ru/group/53294490517682