*НАМОЗ
Иброҳим Асарий
Савол:
Фарз намозларида зам сурага Бақара сурасининг охирги икки оятини ўқиса бўладими? Зам сурага камида уч оят ўқиш керак, деб эшитганмиз. Жавоб учун олдиндан ташаккур.
Жавоб:
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз, у кишининг аҳли оиласи, саҳобалар ва уларга эргашган солиҳ инсонларга салавот ва саломлар бўлсин!
Фарз намозларнинг аввалги икки ракаатида Фотиҳа сурасидан кейин зам сура ўқиш мустаҳаб саналади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: “Ҳар бир намозда қироат (Қуръон тиловат) қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қай намозда бизларга қироатларини эшиттирган бўлсалар, биз ҳам сизларга ўша намозда қироатимизни эшиттирдик. Қай намозда махфий (ичларида) ўқиган бўлсалар, биз ҳам ўша намозда қироатимизни махфий қилиб (ичимизда) ўқидик. Ким фақат Фотиҳа сурасини ўқиса намози дуруст бўлибди. Ким Фотиҳа сурасига қўшимча қилса,
афзалдир ”[Бухорий: 738 ва Муслим: 396].
Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “ Ушбу ҳадис ҳар намозда Фотиҳа сурасини ўқиш фарз экани, шунингдек, ундан кейин қўшимча зам сура ўқиш мустаҳаб эканига далолат қилади. Бомдод, жума ва қолган намозларнинг аввалги икки ракаатида Фотиҳа сурасидан сўнг зам сура ўқиш мустаҳаблигига уламолар ижмо қилишган. Барча уламолар наздида зам сура ўқиш суннат саналади”[“Шарҳи Муслим”, 4/105].
Намозда Фотиҳа сурасидан кейин энг камида бир оят ўқиш кифоя. Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ ушбу бир оят Оятул Курсий ва “Қарз[1] ” ояти каби узун оятлардан бўлишини мусатаҳаб санаган. Баҳутий роҳимаҳуллоҳ айтади: “ Қози Абу Яъло ва бошқалар Фотиҳадан кейин бир оят ўқиса ҳам бўлади, дейишган. Имом Аҳмад ушбу оят Оятул Курсий ва “Қарз” ояти каби узун бўлишини мусатаҳаб санаган ” [“Шарҳи мунтаҳо”, 1/191].
Шуни айтиб ўтиш лозимки, Фотиҳа сурасидан кейин ўқиладиган бир оят тўлиқ маънони ёки бирон мустақил ҳукмни англатадиган бўлиб, ушбу маъно ёки ҳукм ўзидан олдинги ёки кейинги оятга боғлиқ бўлмаслиги керак.
Баҳутий роҳимаҳуллоҳ айтади: “ Фотиҳа сурасидан кейин ўқиладиган бир оят ўзи мустақил тўлиқ маънони ёки бирон ҳукмни ифода этмаса, у ҳолда бундай оятни ўқиш дуруст бўлмайди. Масалан: “ Сўнгра у қаради ”
[Муддасир: 21] ёки “Иккиси серсув ва серяпроқлик сабабидан қорамтирдирлар ”[Раҳмон: 64]” [“Кашшофул қаноъ”, 1/342], валлоҳу аълам.
Манба: islamqa.info [1] Бақара:282
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев