✏Шариат талаб қилгандек кийиниб ҳижобланган АЁЛ.
✏Эрини тоқати етмайдиган талаб ва истаклардан бехожат АЁЛ.
✏Намозларини муҳофаза қилувчи ва ўз вақтида ўқувчи АЁЛ.
✏Остонасидан фақат ҳалол ризқ келишини ва шуни эридан ҳам сўровчи АЁЛ.
✏Фарзандлари ислом руҳида тарбияловчи ва Қуръон ва Ҳадис таълим берувчи АЁЛ.
✏Ўзини пок тутувчи ва фақат эри учун зийнатланувчи АЁЛ.
✏Сўзлари ҳикмат , амаллари Аллоҳ учун , ўй-фикрлари тафаккур бўлган АЁЛ.
✏Хусуматлашмайдиган, ҳақ бўла туриб жанжални тарк қиладиган , ҳазиллашса ҳам ҳақни айтадиган АЁЛ.
✏Чиройли бўла туриб ҳам тавозеъли , эри олдида Ўзини баланд қилмайдиган АЁЛ.
✏Эри ғазаб ва жаҳл қилганда , сабр билан чиройли муомала қиладиган АЁЛ.
✏Эрининг буйруқларига ва илтимосларига табассум билан итоат қилган АЁЛ.
✏Эрининг нигоҳида энг гўзал ва эри кўриб кўзи қуванадиган АЁЛ.
✏Эрини яхши кўрадиган ва серфарзанд АЁЛ.
✏Берган ҳаётига Аллоҳдан розий, мусибатларга сабр , неъматларига шукр қилувчи АЁЛ.
✏
Эрига Аллоҳ қайтарганидан қайтаришда ва буйруқларини бажаришда ёрдам берувчи АЁЛ.
✏Эрининг 2 , 3, 4 аёлга уйланиш нияти да қаршилик қилмайдиган АЁЛ.
✏Эри ва қариндошларига гўзал муомала ва эҳтиром кўрсатувчи АЁЛ.
✏Номусини ва ўзини (овози , назарини бегона эркакларга қаратиш
дан )муҳофаза қилувчи АЁЛ.
✏Эрини таҳажжуд ва бомдод намозларига уйғотувчи АЁЛ.
✏Хато ва камчиликларини тан олувчи , ўзини хисоб китоб қилиб турувчи АЁЛ.
✏Эрининг айбларини
,камчиликларни ва эр –хотин орасида бўладиган сирларни фош қилмайдиган АЁЛ.
✏Эри олдида – насаби , чиройи , ёшлиги , мол мулки , илми , ота –онасининг бойлиги билан кибрлик қилмаган АЁЛ.
✏Кузатганда ҳаққига дуо қилган , кутганда табассум билиб кутиб олган АЁЛ.
✏Куръон , ҳадис шаръий илм талалабида бўлган АЁЛ.
✏Аллоҳ уни яхшиликлар эшигини очувчи калит , ёмонликларга қулф бўлган АЁЛ.
✏Эрининг ёмонликларини юмшоқлик билан қайтурвчи , яхшиликка ҳикмат билан етакловчи АЁЛ.
✏Силаи-раҳм қилишни ўзига ва эрига тарғиб қилиб турувчи АЁЛ.
✏Тили зикрда , калби шукрда ва қўли дуода , ойласини дунё ва охирати учун ғам чекадиган АЁЛдир.
Аллоҳ барча муслима аёлларни шундай сифат, одоб-аҳлоқлар билан зийнатласин!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев