онасининг
ётоғига бир ДАСТА ГУЛ қўйди ...
Унда шундай ёзилган эди:
~ "Mен учун ҳар доим ҳаётимдаги
энг гўзал
АЁЛ бўлиб қоласиз..."
**********
... Oнадан сўрашди:
~ Фарзандингизни қайси бирини
яхши кўрасиз ..?
Она айтди:
~ То тузалгунича беморини,
қайтгунича кетган (ғойиб)ини,
улғайгунича кичикларини,
ЎЛМАГУНИМЧА БАРЧАЛАРИНИ ....
**********
... Болангизга: ~ НАМОЗГА ТУР.! ~
деманг ... Аксинча... ~ Жаннатда
ҳам бирга бўлишимиз учун мен
билан намоз ўқигин .. ~ денг ...
Бу иборамизнинг таъсири
бисёрдир ...
**********
... Ишга кечиккан икковлондан,
кечикиш сабаби сўралди ...
Бирлари:
~ Онам билан машғул эдим .. ~
деди ...
Бошқаси:
~ Онам мени машғул қилиб қўйди
.. ~ деди ...
... Oдобнинг чўққиси ва Одобнинг
йўқлиги ...
**********
Бирлари сўралди:
~ Бир ўзингиз қолишга қандай
сабр қиласиз ..?
Aйтди.:
~ Мен Роббимнинг меҳмониман ...
Роббим менга гапиришини
истасам Қуръон ўқийман ...
Агар мен У Зот билан гаплашишни
хохласам, икки ракаат намоз
ўқийман ...
**********
Агар кимдир сизга дардини тўкса,
уни яхшилаб тингланг ... Чунки у
ҳаммани ичидан сизни танлаган ...
Унга бепарво бўлманг ...
***********
Ёғоч михга айтди: ~ Мени
яраладинг ...
Мих: ~ Бошимга тушган
зарбаларнинг оғирлигини
билганингда эди ... мени
кечирардинг ...
... Инсонларга бўлган ниятингизни
тўғриланг ... Чунки сиз уларнинг
ҳолатларини билмассиз ...
**********
Солиҳларнинг биридан сўрашди:
~ Нимага азон айтилишидан олдин
масжидга борасиз ..?
Aйтди:
~ Азон ғофилларни огоҳлантириш
учундир ... Мен улардан бўлиб
қолмасликни умид қиламан ...
Дуода эсланг ...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев