«Суриядаги Ислом динини никоб килиб олган асли шайтонларнинг туз тупалонларидан жабр курган 3 яшар боланинг "Мен барчасини Худога айтиб бераман!" деган гапи дунё аҳлини тўлқинлантириб юборди.
Шу болажоннинг айтолмаганларини шеърга тушириб кўрдим.
Уруш нима, ўқ нима билмаган эдим
Ҳали беш ёшимгаям тўлмаган эдим.
Янги ўйинчоғимга тўймаган эдим.
Барчасини худога айтиб бераман!
Вахшийлик, қотиллик барчаси гуноҳ!
Жабру зулминг аршда бўлгуси сўроқ
Баттол! Исёнингга миллионта гувоҳ
Барчасини худога айтиб бераман!
Қандай бандасану сен, қандайин уммат
Қўлинг қон, кўзинг қон, қарашинг зулмат
Тангримга етказиш хам фарз, хам суннат
Барчасини худога айтиб берман!
Сенлар иблисмисан, ё шайтону лаъна
Қон оққан юртида қилган тантана
Юз минглаб мендайлар қилмасдан тана
Барчасини худога айтиб бераман!
Дўхтиржон, менгамас онамга қаранг
Отам, акам опам, ўртоғимга ҳам
Жонин асраб қолинг, хавотир олманг
Барчасини худога айтиб бераман!
Ватаним тинч бўлса яшамасмидим
Ота онам бағрида ўйнамасмидим
Беш ёшимга тўлмай оламдан ўтдим
Ҳаммаси худога айтиб бераман
Ўзбекистондек тинч тотув юрт боракан
Болалари фақат ўйнаб куларкан
Тинчликсевар юртбошиси боракан
Бунисини жаннатдек айтиб бераман!»
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2
Nadomatki yaratganga yolvorib
Deyolmasman murg'ak jonin qaytib ber
Ular seni o'ldirdi, endi borib
Hammasini Allohimga aytib ber...
Notinch yurtning, peshonasi sho'r o'g'lim
Dunyo ahlin, zor yeg'latgan zo'r o'g'lim
Endigina 3 yosh eding go'r o'g'lim
Hammasini Allohimga aytib ber...
Aytgin barcha, shaytonga ulfatlarni
Yosh boshinga tushgan g'am, kulfatlarni
O'laksalar izlagan kalhatlarni
Hammasini Allohimga aytib ber...
Tug'ulsayding O'zbek degan millatda
Yashar eding minnati yo'q rag'batda
Hurgina jon endi borib jannatda
Hammasini, hammasini aytib ber...
Notinch yurtning, peshonasi sho'r o'g'lim
Dunyo ahlin, zor yeg'latgan zo'r o'g'lim
Endigina 3 yosh eding go'r o'g'lim
Hammasini Allohimga aytib ber...
Manba: XITMP3.COM