Олдинга илдамлат қадамларингни.
Оллоҳнинг ҳукмига ҳавола эт-у,
Унутгин дилозор одамларингни.
Биламан, қачондир қасамлар ичиб,
Қўйнинга илондек кирганлари бор.
Қаерга кетамиз қисматдан қочиб,
Қайда бор тарозу қўймаган бозор.
У елканг оғриса,бу елкангни тут,
Савалаб турмаса бўлмайди улар.
Тоҳорат олмасдан ўқирлар"мавлит"
Ўликни гўштини чайнайдиганлар.
Келгани,кетгани бари омонат,
Сабр эт,
Оллоҳнинг ваъдаси - ваъда.
От суриб керилган ҳар падарлаънат,
Кун келиб чангингда қолар пиёда!
Бор бўлсанг кўролмас, йўқ бўлсанг агар,
Бир уриб берарлар бир бурда нонни.
Кўзинг оч, ҚИЁМАТ ҚОЙИМга қадар,
Ажрата олмайсан яхши ёмонни!
Худо де!
Худо де,
Ёлғиз яратган,
Жон қулоқ тутгучи нолаларинга,
Кун келиб керагинг бўлмайин қолса,
Ҳаттоки ўзингнинг болаларинга!
Омонат меҳмонинг -дуогўйларинг,
Бошгинанг тош бўлсин демаслар бекор.
Ҳали бу дунёда иста-истама,
Тушишинг шарт бўлган тегирмонлар бор!
Малика Салимова
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев