Предыдущая публикация
Беҳад соғингансиз мени биламан.
Ҳар мисра сўнгида сўроқ белгилар,
Айтманг,ҳаммасини ўзим биламан!
Мен ўзим биламан кўнглим ҳажмини,
Бир умр тўплаган бисотим қанча?!
Ҳар кун ҳаётимнинг оҳирги куни,
Ўлиб-тириламан тонг отгунича!
Кунда сиз тарафдан оловлар иси,
Кўнгил куйгандаги таниш ўша ҳид.
Аммо топилгандек тўннинг янгиси,
Яп-янги кўнгилни қиласиз ҳарид!
Умидим сиз эмас, қўрқманг, азизим!
Нега кўзларингиз ҳайратга тўлди?!
Сизни соғинмоқлик баланд лавозим!
Мен битта кўнглимни кўндирсам бўлди!
Малика Салимова
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев