Соғинчимнинг ниҳояси йўқ, Ширин жонни қийнаб юрибман, Дилим чўккан, маюс ва синиқ, Сен ҳақингда ўйлаб юрибман.
Не қилай айт бундай чоғларда, Юрак тўлган қора доғлардан, Ҳасрат сочиб хазобоғларда, Сен ҳақингда ўйлаб юрибман.
Беморман, ёлғизман, танҳоман, Савдойи ошиқман шайдоман, Ўз қасримга сиғмаган султон, Ўз хожаси безор гадоман.
Маҳзун оҳанглардан чарчаган юрак, Қонлари фалакка сачраган юрак, Бедаво бир дардга учраган юрак, Уни яна қайраб юрибман.
Кўнгил ҳеч азобга кўнмайди, Минг ўксиб йиғлайди, тинмайди, Ишларим юришмас унмайди, Эгилсамда синмай юрибман.
Тўлдирай деб турмуш камини, Пинҳон тутиб кўзнинг намини, Четга суриб башар ғамини, Тил учида сайраб юрибман.
Эй толеъ юлдузим қайдасан, Айт қачон ўзимга қайтасан, Бунчалар кичкина майдасан, Хаёлимни чайнаб юрибман.
Зарб ила тортилган асаблар, Ўтларга йўналган ғазаблар, Ким сени бунчалар азоблар, Шайтонларни сийлаб юрибман.
Куймоқда тан-у жон, забоним, Ўзига қасдлашган замоним, Тўсиқ-ку тўрттала томоним, Мен нимага яйраб юрибман.
Бир зум юриб, бир зумга тўхтаб, Яшасамда азобда қақшаб, Ўзим билган Аҳадга ўхшаб, Фақат сени излаб юрибман.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев