Қуйидаги матнларни фақат бўш вақтингизда ўқинг!
………………………………………………………
*Одам миясининг 10 фоизи ишлайди, деган фикрга кўпчилик қўшилади. Гўёки 90 фоизи ишламас эмиш. Бу фикрни илк марта 1800 йилда психолог Уильям Жеймс илгари сурган эди. Аслида эса одамнинг мияси тўлиқ ишлайди. Яъни бирор нимани ўйлаётганимизда, бажараётганимизда миянинг ўшанга «ихтисослашган» 10 фоизи фаолиятда бўлади, қолгани танаффус қилиб туради. Аммо танаффус қилиб турган ўша 90 фоизсиз миянинг қолган 10 фоизи ишлаёлмаган бўларди.
*1997 йилда бир гуруҳ талабалар интернетдан ҳар қандай ахборотни осонгина ахтариб топиш дастурини ишлаб чиқдилар ва «Yahoo» компаниясига бир миллион долларга сотмоқчи бўлишди. «Yahoo» беш юз минг долларга савдолашади. Талабалар рози бўлишмади ва ўша дастур асосида «Google» деган ўз компанияларини ташкил этишди. «Google» шундай тез оммалашиб кетдики, бугунги кунда унинг маблағи 250 миллиард долларга етган.
*«Ю-туб» («YouTube») тармоғига жойлаштирилган биринчи видеолавҳа «Мен ҳайвонот боғидаман» деб номланган эди.
*Шўролар давридаги “Победа” (яъни “ГАЗ М-20”) дастлаб “Родина” деб номланган, аммо Иосиф Сталин “Хўш, “Ватан”ни қанчадан сотмоқчисизлар?” деб сўрагач, автомобилсозлар қўрққанларидан “Победа” деб номлашган.
*Бугун дунё бўйича ҳар саккиз жуфт эр-хотиндан бир жуфти интернет сабаб танишиб турмушга қурган бўлса, ҳар ўн жуфтдан биттаси худди шу интернет сабаб ажрашиб кетмоқда.
*Одам вафот этганидан кейин тирноғи ва сочи бир оз ўсади, деган гап-сўзлар эшитамиз. Аслида ўлган одамнинг сочи ҳам, тирноғи ҳам ўсмайди, аксинча, териси қуруқшаб, тортилади ва худди тирноқ ва соч ўсгандек кўринади.
*«Биринчи жаҳон уруши» атамасини биринчи марта 1918 йил 10 сентябрда журналист ва тарихчи Ч. Репингтон қўллаган.
*Интернетга кирганларнинг ярими бир вақтнинг ўзида ҳам интернетдан фойдаланаётган, ҳам телевизор кўриб ўтирган бўлади.
*1912 йил 15 апрелда уммонга ғарқ бўлган афсонавий «Титаник» кемаси қолдиқлари 1985 йил 1 сентябрда топилган.
*Кўпчилик инсонлар музни ёриб, совуқ сувга чўмилиш кишини касал қилади, деб қўрқади. Аслида бино ичидаги ўнлаб одамлар чўмиладиган илиқ бассейн кўпроқ хавфлидир.
*«ВКонтакт» ижтимоий тармоғидаги фойдаланувчиларнинг ҳамма саҳифаларини бирор киши ўқиб чиқиш учун минг йил вақт керак.
*Мантиқан олиб қараганда, динозаврлар тўлиқ қирилиб-битмаган. Масалан, ҳозирги тошбақалар котилазаврларнинг авлоди бўлиб, миллион йил ичида кичрайиб, бошини косаси ичига тортадиган бўлиб қолган.
*«Q» ҳарфи Америка Қўшма Штатларининг ҳеч бир штати номида қўлланилмаган ягона ҳарфдир. Бошқа барча ҳарфлар штатлар номида бор.
*Қорнинг оқ рангда кўринишига қор парчалари ичидаги ҳаво сабаб бўлади. Кристалл муз парчалари ва уларнинг оралиғидаги ҳаво оқ тусни ҳамда шуълаларни ҳосил қилади.
*Ким қайси русумдаги автомобилни нуфузли ҳисоблайди? «Ауди», «Бугатти», «Ламборгини» ёки «Порше» зўрми? Тағин бу борада «Фолксваген»га тил теккизиб қўйманг. Чунки юқоридаги русумларнинг ҳаммаси аслида «Фолксваген» концерни маҳсулларидир.
*«M&M's» («Эм-эм-эс») шоколоди эса испан уруши даврида Форрест Марс (Фрэнк Марснинг ўғли) томонидан ўйлаб топилган. У отаси билан келишолмай қолиб, 1928 йилда Америкадан Англияга келади ва «Марс» шоколадини ишлаб чиқаришни бошлайди. Шоколад Испания армияси учун эди. Бироқ иссиққа чидамсиз эди. Шунинг учун Фрэнк америкалик мутахассис Мьюрри билан биргаликда бошқача туриин ишлаб чиқаради. «M&M's», бу — Марс ва Мьюрри деганидир. Реклама ва савдо-сотиқнинг тўғри йўлга қўйилгани сабаб «Сникерс», «Марс», «Эм-эм-эс» шоколадлари эндиликда Марказий Осиё расталарини ҳам забт этди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5