ВАФОТЛАРИ
Қуръони Каримда Одам
отанинг вафотлари ҳақида
гап йўқ. Бу ҳақда тарихчилар
ўз мулоҳаза ва илмий
изланишарининг
натижаларини қуйидагича
баён қиладилар.
Одам ота минг йил яшаб,
сўнгра вафот этдилар. У киши
ўзлари жаннатдан биринчи
тушган ерлари,
Ҳиндистондаги тоғ яқинига
дафн қилиндилар.
Бошқа бир гапларга
қараганда Маккаи
Мукаррамадаги Абу Қубайс
тоғига дафн қилинганлар. У
кишини ювиш, кафанлаш,
жанозаларини ўқиш,
қабрларини қазиш ва дафн
қилиш ишларини
фаришталар амалга
оширганлар.
НУХ АЛАЙХИССАЛОМ
Қуръони Каримда номлари
кўп зикр қилинган
пайғамбарлардан бири Нуҳ
алайҳиссаломдирлар. У зот
каломи илоҳийда қирқ уч
жойда эсга олинганлар. Нуҳ
алайҳиссаломнинг қиссалари
Қуръони Каримнинг бир қанча
сураларида муфассал
равишда тилга олингандир.
Жумладан, Аъроф, Ҳуд,
Мўминун, Шуаро ва Қамар
сураларида. Бунинг устига
каломи шарифнинг бутун бир
бошли сураси У зотга аталиб,
«Нуҳ» сураси номини олган.
Бу сураи карима бошидан
охиригача Нуҳ алайҳиссалом
қиссаларига бағишланган. Бу
ҳолат Қуръони Каримда
бошқа такрорланмайди.
Фақат «Юсуф» сурасида
шунга ўхшаш ҳолат бор,
холос. Аммо Юсуф
алайҳиссаломнинг қиссалари
бир сурада келган. Нуҳ
алайҳиссаломнинг қиссалари
эса аввал ҳам айтилагандек
бир неча сураларда келган.
НУҲ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ
НАСАБЛАРИ
Идрис алайҳиссалом Нуҳ
алайҳиссаломга катта бобо
бўладилар. У кишининг
оталарининг исми Ломак,
боболарининг исми
Мутушлахдир. Нуҳ
алайҳиссаломни ажнабийлар
«Ахнух» деб номлайдилар.
Имом Бухорий Ибн Аббос
розияллоҳу анҳудан ривоят
қилишларича у киши:
«Одам билан Нуҳ орасида ўн
аср бўлган эди. Ҳаммаси
Исломда», деганлар.
Бундан Одам алайҳиссалом
билан Нуҳ алайҳиссалом
ўрталарида минг йил ўтган
бўлади.
ОДАМЛАРНИНГ ДИНДАН
УЗОҚЛАШИШЛАРИ
Аллоҳ таоло Одам Атони
жаннатдан ерга туширгач,
унинг зурриётига барака
берди. Улар тезда кўпайиб
кетдилар, касбу кор
ўргандилар. Улар Одам отага
келган динга эътиқод қилиб,
ягона Аллоҳга ибодат
қилишар эди. Одам авлодини
хайрли ишлардан қайтаришга
онт ичган шайтон бу ҳолга
тоқат қила олмади.
Кишиларни ширкка
чақиришга, буту санамларга
ибодат қилдиришга урина
бошлади. Одам отанинг
дастлабки авлодлари ичида
Аллоҳдан қўрқадиган,
тақводор, солиҳ кишилар бор
эди. Уларни атрофидагилар
яхши кўришар, ҳурмат
қилишарди. Вақт-соати етиб,
улар оламдан ўтганларидан
сўнг шайтон қолган кишилар
орасида васваса қилиб:
«Агар сизлар вафот этган
солиҳ кишиларни ҳақиқатда
яхши кўрсаларингиз ва эслаб
туришни хоҳласаларингиз,
суратларини чизиб қўйинг,
эртаю кеч назар солиб
турасизлар», деди.
Одамларга бу гап ёқиб тушди.
Аввал бошда суратга қараб
уларни эслаб туришди, сўнгра
суратлар ўрнига ҳайкаллар
қилиб, ибодатхона ва уйларга
қўйишди. Улар бу ҳайкаллар
ҳеч кимга фойда ҳам зарар
ҳам келтира олмаслиги яхши
билишар эди. Лекин солиҳ
кишиларнинг баракаси, деб
ҳайкалларни ҳурмат
қилишарди. Вақт ўтиши билан
ҳайкалларнинг сони ҳам,
иззат-икроми ҳам ортиб
бораверди. Қайси солиҳ киши
вафот этса, унга ҳайкал
қўядиган бўлишди.
Кейинги авлодлар ўз оталари
ҳайкалларининг
улуғлаётганини, уларнинг
ҳузурида дуо
қилишаётганликларини кўриб
вояга етди. Охир-оқибатда
кишилар ҳайкалларга сажда
қиладиган, улардан ёрдам
сўрайдиган ва қурбонлик
атайдиган бўлиб қолишди.
Шундоқ қилиб, ҳайкаллар
буту санамларга айланди.
Одамлар уларни худо
даражасига кўтариб, уларга
эътиқод билан ибодат қила
бошладилар.
Яратган холиқни қўйиб
тошдан, лойдан, ёғочдан
бўлган ҳайкалларга сиғиниш
катта хато ва зулм эди.
Аллоҳнинг ғазабини
келтирадиган улкан гуноҳ
эди.
ЯНГИ ПАЙҒАМБАРЛАР ЮБОРИШ
ЗАРУРАТИ
Ана шунда Аллоҳ адашган
бандаларига раҳм қилиб,
уларга тўғри йўлни кўрсатиш
учун Пайғамбар юборишини
ирода қилди.
Парвардигор бу Пайғамбар
одамларнинг ўзларидан
бўлишини хоҳлади. Чунки
Пайғамбар Аллоҳнинг
фармонларини кишиларга
етказиш биланб бирга ўз
ҳаётига татбиқ қилиб ўрнак
бўлиши ҳам зарур эди. Агар
Пайғамбар фаришта бўлса,
одамлар, бу фаришта биздан
устунлиги бор, шунинг учун
фармонларни бажариши ҳам
осон, биз эса бажара
олмаймиз, дея баҳона
қилишлари мумкин эди.
Шунинг учун Парвадигор
ўзларидан чиққан, ўзларига
ўхшаш бир одам Пайғамбар
бўлса, бундай баҳонани пеш
қила олмайдилар, деган
хулосада шундай ирода
қилди.
Шийс ва Идрис
алайҳиссаломлар набий
сифатида ўз қавмларини
хатоларини тузатишга, тўғри
йўлга бошлашга ҳаракат
қилдилар. Аммо улардан
кейин аҳвол янада
оғирлашди. Аллоҳ таоло яна
янги пайғамбар юборишни
ирода қилди.
НУҲ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ
ЮБОРИЛИШЛАРИ
Ўша замону маконда яшаган
кишилар ичида бой,
задогонлари кўп бўлишига
қарамасдан, Аллоҳ таоло Нуҳ
алайҳиссаломни Пайғамбар
қилиб танлади. Нуҳ карамли,
солиҳ, ақлли, ҳалим, тўғри
сўз, омонатли, меҳрибон одам
эди.
Аллоҳ таоло у кишига ваҳий
юбориб, ўз қавмини динга
чақиришга буюрди. Нуҳ
алайҳиссалом, мен сизга
Пайғамбар бўлдим, деб ўз
қавмларига мурожаат
қилганларида, баъзилар, «Бу
қачондан бери Пайғамбар
бўлиб қолибди? Кечагина биз
билан юрган эди-ку»,
дейишди.
Мутакаббир бойлар эса:
«Аллоҳ қашшоқдан бошқани
топа олмабди-да, нима,
бошқалар ўлиб битган
эканми?» дейишди.
Бошқа бировлар эса: «Нуҳ шу
йўл билан обрў топмоқчи,
бошлиқ бўлмоқчи», дедилар.
Шундай қилиб, Нуҳ
алайҳиссалом ўз қавмларини
иймонга чорлади, санамларни
тарк этиб, Аллоҳга ибодат
қилишга даъват эта бошлади.
Бу ҳолатни Аллоҳ таоло «Нуҳ»
сурасида қуйидагича баён
этади:
«Биз Нуҳни ўз қавмига,
қавмингни уларга аламли
азоб келишидан аввал
огоҳлантиргин, деб
Пайғамбар қилиб, юбордик».
Нуҳ алайҳиссалом Куфа
шаҳри ўрнидаги ерларда
яшаган эканлар, ана ўша ер
аҳолисига Пайғамбар қилиб
юборилганлар. Ушбу
эътибордан уламолар, Нуҳ
алайҳиссалом Арабистон
ярим орлига Пайғамбар этиб
юборилган, дерлар.
Нуҳ алайҳиссаломни
«анбиёларнинг шайхи» деб
ҳам аталади. Чунки, У зот
алайҳиссалом улул азм беш
Пайғамбарнинг биридирлар.
Аллоҳ таоло ана ўшандоқ
Пайғамбар Нуҳ
алайҳиссаломни
«қавмингни уларга аламли
азоб келишидан аввал
огоҳлантиргин», деб юборди.
Яъни, агар иймон келтириб,
Менга итоат қилмасалар бу
дунёда тўфоннинг, у дунёда
дўзахнинг аламли азобига
қолишларидан
огоҳлантиргин, деб юборди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев