ҲАҚИДАГИ ФАРМОН
Ушбу мавқифда хусусан
одамнинг фазли фаришталар
кўз олдида намоён бўлгандан
кейин Аллоҳ таоло
фаришталарга қуйидаги
фармонни берди:
«Эсла, фаришталарга:
«Одамга сажда қилинглар!»
деганимизни. Бас, сажда
қилдилар, магар Иблис бош
тортди, мутакаббирлик қилди
ва кофирлардан бўлди».
(Бақара 34 оят)
Фаришталарга сажда
қилишни буюриб, Аллоҳ
Одамга улкан мартаба ато
этди. Аммо бу сажда ибодат
учун эмас, балки Одамни-
Аллоҳнинг улуғ ижодини
табриклаш маъносида эди.
Фаришталар дарҳол сажда
қилдилар, чунки уларнинг
фитратида Аллоҳнинг амрига
исён қилиш хусусияти йўқ.
Фақат Иблис сажда қилмади.
Ушбу иборадан келиб чиқиб,
баъзилар: «Иблис аслида
фаришталардан эди, аммо
амрга итоат этмай, одамга
сажда қилмагани учун
уларнинг сафидан
чиқарилган», дейишади.
Аслида ундай эмас. Иблис
асли жиндан бўлган, бу ҳақда
оят бор. Қолаверса, Қуръони
Карим оятида айтилганидек,
фаришталарда Аллоҳнинг
амрига исён қилиш табиати
йўқ. Шундан, Аллоҳ таоло
фаришталарни Одамга сажда
қилишга буюрган пайтда
Иблис ҳам ўша жойда ҳозир
бўлган, деб хулоса қилса
бўлади.
Ҳа, Аллоҳ таоло Одамга сажда
қилишга амр қилганда:
«Бас, фаришталар барчалари
жамланиб, сажда қилдилар».
Бу сажда ибодат саждаси
эмас, балки табрикдир.
«Магар Иблисгина
мутакаббирлик қилди ва
кофирлардан бўлди.
Аллоҳнинг амрига бўйсуниб,
Одамга сажда қилмади. У
мутакаббирлик қилиб, ўзини
юқори тутди. Шунинг учун
кофирлардан бўлди.
Аллоҳнинг амридан бош
тортиб, сажда қилмаганлар
кофир бўладилар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев