ОДАМ АЛАЙҲИССАЛОМ ...
НУХ АЛАЙХИССАЛОМ ...
ҲУД АЛАЙҲИССАЛОМ ...
СОЛИҲ АЛАЙҲИССАЛОМ ...
ИБРОҲИМ АЛАЙҲИССАЛОМ ...
ИСМОИЛ АЛАЙҲИССАЛОМ ...
ИСҲОҚ АЛАЙҲИССАЛОМ ...
ЛУТ АЛАЙҲИССАЛОМ ...
ЮСУФ АЛАЙҲИССАЛОМ ...
ИДРИС АЛАЙҲИССАЛОМ ...
ШУАЙБ АЛАЙҲИССАЛОМ ...
ЯЪҚУБ АЛАЙҲИССАЛОМ ...
МУСО АЛАЙҲИССАЛОМ ...
ҲОРУН АЛАЙҲИССАЛОМ ...
ИЙСО АЛАЙҲИССАЛОМ ...
ОДАМ АЛАЙҲИССАЛОМ
ҚИССАСИ
ОДАМНИНГ ЯРАТИЛИШИ
Биринчи инсон ва биринчи
Пайғамбар бўлмиш отамиз
Одам алайҳиссаломнинг
яратилишлари қиссаси
Бақара сурасида қуйидагича
баён этилади: «Эсла, вақтики
Роббинг фаришталарга: «Мен
ер юзида халифа
қилмоқчиман», деди. Улар:
«Унда фасод қиладиган, қон
тўкадиган кимсани
қилмоқчимисан? Ва ҳолбуки,
биз Сенга тасбиҳ, ҳамд айтиб
ва Сени улуғлаб турибмиз»,
дедилар. У: «Мен, сиз
билмаганни биламан», деди.
Ушбу оятдан Аллоҳ таоло
Одамни Ўзининг ер юзидаги
ўринбосари-халифаси
бўлишини ирода этгани
маълум бўляпти. Демак,
инсонга улкан ишонч
билдирилган, у улуғ
Аллоҳнинг халифаси
бўлишдек олий мақомга
лойиқ кўрилган. Бундай
марҳаматнинг ўзига яраша
буюк масъулияти ҳам бор.
Инсон шуни англаган ҳолда,
уни халифа қилиб қўйган
зотнинг топшириқларини
бажармоғи, яратган зот
муносиб кўрган олий мақомга
доғ туширмасликка ҳаракат
қилмоғи керак.
Фаришталарнинг:
«Унда фасод қиладиган, қон
тўкадиган кимсани
қилмоқчимисан?» деган
гапларидан улар
ўзларигагина маълум йўл
билан инсон ер юзида фасод,
бузғунчилик қилиши ва қон
тўкишини билишгани, айни
чоғда, улар фаришталик
табиати билан, ўзлари айтиб
турган тасбиҳу ҳамдларни ва
қилиб турган улуғлашларни
ушбу маҳлуқотларнинг
яратилиш мақсади, деб
билишгани маълум бўлмоқда.
Аммо Аллоҳнинг илми бошқа,
фаришталар буни
билмайдилар.
«Мен, сиз билмаганни
биламан», деди Аллоҳ таоло.
Яъни, одамлардан
баъзиларининг бузғунчилик
қилиши ёки қон тўкиши ер
юзида халифа яратиш
иродасига тўсиқ бўла
олмайди.
Шунингдек, фаришталарнинг
тасбиҳ ва ҳамд айтиб,
Аллоҳни ҳамиша улуғлаб
туришлари ҳам улардан
бошқа мавжудодни
яратишдан тўса олмайди.
Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло
фаришталарнинг
эътирозларига қарамай,
«Инсонни сополга ўхшаш
қуриган лойдан яратди».
(Роҳман сураси 14 оят)
Бу оятда «инсонни» деганда
Одам ота назарда тутиляпти.
«Қуриган лой» деб таржима
қилган иборамиз оятда
«солсол» деб келган. Солсол
деб лойнинг қотиб, чертса
овоз чиқарадиган бўлиб
қолган ҳолига айтилади.
Ушбу оятда зикр қилинган
ҳолат Аллоҳ таоло Одамни
яратишининг турли
босқичларидан биридир.
Тупроқдан лой қилиниб, уни
одам шаклига келтириб,
сўнгра руҳ киритилган.
Қуръон таъкидлашича
инсонни йўқдан бор қилган
зот уни тупроқдан яратган
Аллоҳдир. Ҳозирги замон
илми ҳам буни
тасдиқламоқда. Илмий
тажрибалардан
исботланишча, тупроқда
қандай моддалар бўлса,
инсон жисмида ҳам ўша
моддалар бор экан. Тупроқда
карбон, кислород, фосфор,
гугурт, азот, калсий, хлор,
темир, мис, йўд, алумин каби
йигирма хил модда бор бўлса,
худди шу моддалар инсон
жисмида ҳам бор. Тупроқдан
борлиқнинг энг улкан
мўъжизалардан бири бўлган
инсонни, унинг фикри, руҳи,
ҳис-туйғулари, асаблари ва
ҳозиргача инсоннинг ўзи ҳам
тушуниб етмаган
ажойиботлари билан ким
ярата олади? Бу ишни фақат
Роҳман сифатига эга бўлган
қудратли Аллоҳгина қилиши
мумкин.
ОДАМГА УЛУҒ МАРТАБА
БЕРИЛИШИ
Ҳа, Роҳман сифатли Аллоҳ
таоло тупроқдан инсон яратди
«Ва У зот Одамга исмларнинг
барчасини ўргатди, сўнгра
уларни фаришталарга рўбарў
қилди. Кейин: «Агар
ростгўйлардан бўлсангиз,
анавиларнинг исмларини
менга айтиб беринг», деди».
(Бақара сураси 31 оят)
Аллоҳ таоло одамни Ўзининг
ер юзидаги халифаси
қилаётган пайтда унга улуғ
бир сирни берганлиги ушбу
оятдан билиниб турибди. У
ҳам бўлса, исмларнинг
барчасини ўргатишидир.
Яъни, инсон ўзини ўраб турган
барча ашёларнинг белгиси
сифатида исмни, маънони
ишлатади. Ҳис қилинадиган,
жисмга эга бўлган нарсаларни
фаҳмлаш учун нутқий
рамзларни ишлатиш қудрати
инсон ҳаётида энг улуғ
қудратлардан бири
ҳисобланади.
Акс ҳолда, бировга тоғни
тушунтирмоқчи бўлсанг, уни
тоғнинг олдига олиб бориб,
айлантириб кўрсатишдан ўзга
чора бўлмасди. Агар Аллоҳ
таоло инсонга ушбу
қобилиятни бермаганида, ер
юзида ҳаётни тасаввур қилиш
қийин бўлар эди.
Ривоятларда келишича,
бунинг исми от, буниси туя,
манави қуёш, бу эса юлдуз,
деб ҳатто кичкина
нарсаларгача ўргатилган.
Яъни, одамнинг ер юзида
халифа бўлишининг асосий
сабаблардан бири-илм
олишга истеъдодининг
борлигидир. Ҳозирда инсон
илми ила борлиқнинг
сирларини кашф этаётгани
ҳам ўшанда берилган
қобилият натижасидир.
Аллоҳ таоло одамга
исмларнинг барчасини
ўргатгандан кейин уларни
фаришталарга рўбарў қилди
ва, ер юзида фасод қилувчи
ва қон тўкувчи кимсани
яратасанми, деган
даъволаринг рост бўлса, ушбу
нарсаларни исмларини менга
айтиб беринглар, деди.
Фаришталар у нарсаларга
исм қўйишдан ожиз қолдилар
ва ўз ожизликларини тан
олиб:
«Улар: «Эй пок Парвардигор!
Бизда Сен билдиргандан
бошқа илм йўқ. Албатта,
Сенинг Ўзинг билувчисан ва
ҳикматли зотсан», дедилар».
(Бақара сураси 32 оят)
Фаришталар бу ерда юксак
одоб мисолини кўрсатдилар.
Билмаган нарсаларини сўзсиз,
билмаймиз, деб айтдилар.
Билмаган нарсасини тан олиб,
вақтида билмайман дейиш
ҳам катта одоб, ҳам катта
илм ҳисобланади.
Шунда Аллоҳ таоло Ўзининг
ер юзидаги халифаси-
одамнинг фазлини изҳор
қилиш учун:
«Эй Одам, буларга у
нарсаларнинг исмларини
айтиб бер», деди. Уларга ўша
нарсаларнинг исмларини
айтиб берган чоғида, «Мен
сизларга осмонлару ернинг
ғайбини биламан ва сизлар
беркитмагану беркитган
нарсаларни ҳам биламан
демабмидим», деди». (Бақара
сураси 33 оят)
Шу билан Одамнинг
фаришталардан устунлик
тарафи намоён бўлди. У ҳам
бўлса, илм-маърифат. Инсон
ер юзида фасод қилиши, қон
тўкиши ҳам мумкин, неъмати
илоҳий бўлмиш илмни ўз
ўрнида ишлатиб,
фаришталардан устун бўлиши
ҳам мумкин.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев