унинг Ўзидангина мадад
тилашга чақирилади.
Бу сура нима учун «Бақара -
Сигир» сураси деб аталган?
Қадимда бани Исроил
қавмидан бўлган бир киши
ўлдирилади. Аммо унинг
қотилини
топа олмайдилар. Шунда
Аллоҳ таъоло Мусо
алайҳиссаломга: «Қавмингга
айтгин, бир
сигир сўйиб, унинг бир бўлаги
билан ўликни урсинлар»,- деб
буюради. Аллоҳнинг
буйруғини бажо
қилганларида ҳалиги ўликка
жон кириб, қотили кимлигини
айтади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ
номи билан (бошлайман).
1. Алиф, Лом, Мим.
Изоҳ: Қуръондаги бир неча
сура мана шундай ёлғиз-ёлғиз
ҳарфлар билан бошланади.
Кўпчилик ислом уламолари
наздида мазкур ҳарфлар
«Ҳуруфи муқаттаот», яъни,
маънодан узилган ҳарфлар
саналиб, уларнинг маъноси
ягона Аллоҳгагина
маълумдир.
Лекин олимлар орасида
«Алиф - Аллоҳ, Лом - Жаброил
(Аллоҳ билан пайғамбар
ўртасидаги фоситачи
фаришта), Мим - Муҳаммад
алайҳиссалом»,- деб
ҳарфларга
маъно берувчилар хам бор.
Жаноби Ҳақ ўзининг муқаддас
каломидаги айрим сураларни
мана шундай, одамлар
осон ўқиб-англайдиган ҳамда
ўзаро мулоқот ва ёзувларида
ишлатадиган оддий ҳарфлар
билан бошлашида яна бир
илоҳий ҳикмат зоҳирдир.
Яъни масалан қора лойдан энг
ҳунарманд ёки санъаткор
киши ҳам нари борса бирон
одамнинг ҳайкалини ясаши
мумкин. Амо Аллоҳ таъоло
ана ўша лойдан Одам
алайҳиссаломни яратди.
Худди шу
янглиғ оддий ҳарфлар билан
Ҳақ таъоло шундай буюк
илоҳий мўъжиза - Қуръонни
нозил қилдики, бундай сўзни
айтиш бирон инсоннинг
қўлидан келмас.
2-3. (Аллоҳ таъолонинг ҳақ
каломи эканлигида) ҳеч
қандай шак-шубҳа бўлмаган
ушбу
китоб ғойибга ишонадиган,
намозни тўкис адо этадиган
ва биз ризқ қилиб берган
нарсалардан инфоқ-эҳсон
қиладиган тақволи кишилар
учун Ҳидоят - Тўғри Йўлдир.
4. Улар сизга нозил қилинган
ва сиздан илгари туширилган
нарсаларга (динларга)
иймон келтирадилар ва
Охират Кунига аниқ
ишонадилар.
5. Парвардигорлари
томонидан ҳидоят топганлар
ана ўшалардир ва нажот
топгувчилар
ҳам уларнинг ўзидир.
Изоҳ: Бу оятларда Аллоҳ
таъоло мўминларнинг
сифатини баён қилди. энди
ўртадаги
фарқ аниқ бўлиши учун
кофирларни сифатлашга
ўтилади.
6. Куфр йўлини тутган
кимсалар эса хоҳ сиз (эй
Муҳаммад алайҳиссалом)
уларни
(Аллоҳ таъолонинг азобидан)
қўрқитинг, хоҳ қўрқитманг,
уларга баробардир - иймон
келтирмайдилар.
7. Аллоҳ уларнинг дилларини
ва қулоқларини муҳрлаб
қўйган. Кўзларини эса парда
қоплаб олган. Улар учун буюк
азоб бордир.
Изоҳ: Юқоридаги оятлар
мазмунидан бизга ислом дини
назарида мўмин киму, кофир
ким эканлиги маълум бўлади.
Яъни, ғойибга - Аллоҳ
таъолога, Охират Кунига,
жаннат
ва дўзахнинг бор эканига,
фаришталарга, мухтасар
қилиб айтганда, оддий инсон
кўриши-билиши мумкин
бўлмаган барча нарсаларга
фақат улар ҳақида Аллоҳ ва У
Зотнинг пайғамбари хабар
бергани учун иймон
келтирадиган, намозни тўла-
тўкис адо
этадиган, Аллоҳ таъоло
берган неъматлардан
бошқаларга эҳсон-яхшилик
қиладиган,
Қуръон ва ундан олдин келган
бошқа Илоҳий Китобларга
иймон келтирадиган ва бу
дунёдан бошқа яна бир дунё-
Охират борлигига ишонадиган
тақволи (Аллоҳан
қўрқувчи, ҳаромдан парҳез
қилувчи) кишиларгина
мўъминлар экан. Кимда
мазкур
сифатлар топилмас экан, у
кофир бўлади. Шу ўринда
бизда ёйилган бир ақида -
илгари
мўъмин-мусулмонлар яшаб
ўтган ватанда истиқомат
қиладиганларнинг барча
авлодлари у авлодлар ўз
аждодларининг ақидалари
бўлган дини Исломда
барқарор
бўладиларми, йўқми мўъмин-
мусулмон
ҳисобланаверадилар, деган
кўз-қараш нотўғри
эканлиги маълум бўлади.
Демак, ҳар бир кишининг
мўъмин ё кофирлиги, унинг
иймон-
эътиқоди ва амалда
қиладиган ишига қараб
белгиланиши лозим экан.
Энди мунофиқлар қандай
кимсалар эканини қуйидаги
оятлардан билиб оламиз:
8. Одамлар орасида шундай
кимсалар ҳам борки, ўзлари
мўъмин бўлмаганлари ҳолда,
«Аллоҳга ва охират кунига
иймон келтирдик»,- дейдилар.
9. Улар Аллоҳни ва иймонли
кишиларни алдамоқчи
бўладилар ва ўзлари сезмаган
ҳолда ўзларинигина
алдайдилар.
10. Уларнинг дилларида мараз
- иймонсизлик бор эди, бас,
Аллоҳ маразларини янада
зиёда қилди. Улар учун қилган
ёлғонлари сабаб аламли азоб
бордир.
11. Уларга «Ер юзида
бузғунчилик қилманглар»,-
дейилса, «Шак-шубҳасиз, биз
ислоҳ
қилувчилармиз -
ўнгловчилармиз»,- дейдилар.
12. Огоҳ бўлингизким, улар
албатта бузғунчилардир,
лекин ўзлари буни
сезмайдилар.
13. Уларга: «Мана бу
кишилардек иймон
келтиринглар»,- дейилса, «Шу
пасткашларга
ўхшаб мўъмин бўламизми?»,-
дейдилар. Огоҳ бўлингизким,
уларнинг ўзлари тубан
кимсалардир, лекин буни
билмайдилар.
Изоҳ: Исломни қабул қилган
зотларнинг кўпчилиги
камбағал-фақир кишилар ва
ҳатто
Суҳайб, Билол каби қуллар
эдилар. Мунофиқлар
ўзларича: «Мана шу зоти
пастларга
ўхшаб мўъмин бўламизми?»,-
дейишарди.
14. (Мунофиқлар) иймон
келтирган зотларга
йўлиққанларида: «Биз ҳам
иймон
келтирдик»,- дейдилар.
Ўзларининг шайтонлари
(бошлиқлари) билан холи
қолганларида эса: «Биз
албатта сизлар билан
биргамиз, фақат (мўъмин
булдик, деб
уларнинг устидан)
кулмоқдамиз, холос»,-
дейишади.
15. Аллоҳ уларнинг устидан
кулади ва ўз туғёнларида
адашиб-улоқиб юришларини
давомли қилади.
16. Улар ҳақ йўлнинг ўрнига
залолатни сотиб олган
кимсалар бўлиб, бу
савдоларида
фойда қилмадилар ва Тўғри
Йўлга юрувчилардан
бўлмадилар.
17. Улар мисоли бир олов
(машъала) ёқувчига
ўхшайдилар. Энди олов
атрофини
ёритганида, Аллоҳ ёруғликни
кетказиб, уларни ҳеч нарсани
кўра олмайдиган ҳолда
зулматларда қолдиради.
18. (Улар) кар, соқов,
кўрдирлар, демак,
(йўлларидан) қайтмайдилар.
19. Ёки (улар) чақмоқ,
момоқалдироқ,
қоронғуликлар билан
осмондан қуяётган ёмғир
остида яшиндан
қўрққанларидан
панжаларини қулоқларига
тиқиб олган ҳолларида
ўлим - ҳалокатдан қочмоқчи
бўлиб турган кимсалар
кабидирлар. Аллоҳ эса
кофирларни ўраб олгувчидир.
20. Яшин кўзларни кўр
қилгудек бўлади. У (атрофни)
ёритганида юрадилар,
ўчганида
туриб қоладилар. Агар Аллоҳ
хоҳласа, қулоқ ва кўзларини
йўқ қилган бўлур эди.
Шубҳасиз, Аллоҳ ҳар нарсага
қодирдир.
Изоҳ: Мазкур оятларда
мунофиқларнинг сифатлари
илоҳий қалам билан чизиб
берилди. Улар бир умр
Аллоҳни ҳам, мўъмин-
мусулмонларни ҳам алдаб
кун
кечирадилар, бироқ ўзлари
сезмаган ҳолларида фақат
ўзларини алдайдилар ва
ўзларига
зиён қиладилар. Уларнинг
мўъмин либосида бoришлари
фақат дунёвий фойда кўриш
учундир. Шу боис, қачон
мўъминлар қаторида бўлиш
кўзларига фойдали кўринса,
обрў
келтирадиган бўлса, худди
яшин атрофни ёритгандек
бўлади ва улар мўъминлар
қаторида юриб оладилар,
аммо иймон сабабли бирон
мусибатга-машақатга дучор
ўлинадиган бўлса,
мунофиқлар назарида бутун
дунё зимистонга айланади ва
улар
мўъминлар сафларидан
чиқиб, кўзларига фойдалироқ
кўринган куфр тарафга ўтиб
оладилар - ҳақиқий
башаралари очилади.
Дарҳақиқат мунофиқлар
кофирлардан
ёмонроқдир.
Сура аввалидан бошлаб
инсоният оламининг уч
тоифаси - мўъмин қандай
зотлар,
кофирлар кимлар ва
мунофиқлар қандай кимсалар
экани баён қилинганч,
қуйидаги
оятда Жаноби Ҳақ барча
башарифтга хитоб қилади:
21. Эй инсонлар, сизларни ва
сизлардан илгари ўтганларни
тақво эгалари бўлишингиз
учун Яратган
Парвардигорингизга ибодат
қилингиз.
22. У зот сизлар учун ерни
қароргоҳ, осмонни том қилиб
қўйди ва осмондан сув
тушириб, унинг ёрдамида
сизларга ризқ бўлсин деб,
мевалар чиқарди. Бас, билиб
туриб
ўзгаларни Аллоҳга
тенглаштирмангиз!
23. Агар биз бандамизга
нарсадан шак-шубҳада
бўлсангиз, у ҳолда шунга
ўхшаган
биргина сура келтиринглар ва
Аллоҳдан ўзга
гувоҳларингизни
чақиринглар, агар
ростгўй бўлсангизлар.
24. Энди агар бундай
қилолмасангизлар - ҳаргиз
қила олмайсизлар ҳам - у
ҳолда
кофирлар учун тайёрлаб
қўйилган дўзахдан
қўрқингларки, унинг ўтини
одамлар ва
тошлардир.
Изоҳ: Ушбу оятда куфр аҳли
учун тайёрлаб қўйилган дўзах
зикр қилинганидан кейин,
аҳли иймон учун мукофот
қилиб бериладиган жаннат
таърифланади. Зотан,
Қуръоннинг услуби шундай:
ёмон билан яхши, дўзах
билан жаннат, роҳат билан
азоб,
хитоб билан итоб (танбеҳ)
аксар ҳолларда ёнма-ён зикр
этилади.
25. (Эй Муҳаммад
алайҳиссалом), иймон
келтириб, яхши амаллар
қилган зотларга
хушхабар берингки, улар учун
остларидан дарёлар оқиб
турувчи жаннатлар бор.
Қачон
ўша (жаннат)ларнинг бирон
мевасидан баҳраманд
бўлсалар «Илгари татиб
кўрган
нарсамиз-ку»,- дейишади.
Зеро уларга (сурати) бир-
бирига ўхшаш мевалар
берилади ва
улар учун (жаннатларда)
покиза жуфтлар бордир. У
зотлар (жаннатларда) абадий
қолувчилардир.
Изоҳ: Бу оятда дунё бахт-
саодати билан охиратдаги
жаннатнинг фарқи
ифодаланган:
эҳтимол бу дунёда ҳам
жаннатдек боғларда турли
ноз-неъматлардан баҳраманд
бўлиб,
покиза умр йўлдошлари
билан бахтиёр умр
кечираётган кишилар кам
эмасдир. Лекин
бу бахтли ҳаётнинг биргина
нуқсони борки, у ҳам бўлса
бир куни тугаб қолишидир.
Жаннатнинг фазилатларидан
бири - унинг боқийлигидир.
Фақат бу боқий ҳаётга етиш
учун фоний дунёда иймон-
эътиқод билан яхши амаллар
қилиб яшаш шартдир.
26-27. Аллоҳ чивин ёки ундан-
да ҳақир нарсалар ҳақида
масал айтишдан ҳеч
тортинмайди. Иймонли
кишилар унинг (масалнинг)
ҳақиқатдан Парвардигорлари
тарафидан эканини
биладилар. Кофирлар эса:
«Буни мисол қилиш билан
Аллоҳ нима
демоқчи»,- дейдилар. Бу
масал сабаб Аллоҳ кўпларни
адаштиради ва кўпларни (ҳақ
йўлга) ҳидоят қилади. Бу
(масал) фақат Аллоҳнинг аниқ
кўрсатмаларини бузадиган, У
боғланишига буюрган
нарсаларни узадиган ва ер
юзида бузғунчилик қилиб
юрадиган
фосиқ кимсаларнигина
адаштиради. Улар, шубҳасиз,
зиён кўргувчилардир.
Изоҳ: Қуръонда асалари,
чивин, ўргимчак, чумоли каби
майда жониворларнинг
ибратли томонларини
кўрсатиб берадиган масаллар
келаганида, баъзи бировлар:
«Бу
китоб илоҳий китоб
бўлганида бундай майда-
чуйда ҳашоратлар ҳақида
гапирилмаган
бўларди»,- дейишди. Шунда
Аллоҳ таъоло ўша
ҳашоратларни яратишга
уялмагани,
бинобарин, уларни мисол
қилишдан ҳам қеч қачон ор
қилмаслигини баён этиб,
мазкур
оятларни нозил қилди.
«Аллоҳнинг аниқ
курсатмалари» - Муҳаммад
пайғамбарнинг келиши ва
унга иймон
келтириш лозимлиги Таврот,
Инжил ва бошқа самовий
Китобларда ҳам аниқ
кўрсатилган эди.
«У боғланишига буюрган
нарсалар» - ота-онага оқ
бўлмасдан, уларнинг
розилигини
олиш, қариндош-уруғчилик
ришталарини маҳкам тутиш
ва бошқа мўъмин-
мусулмонлар билан меҳр-
оқибатли бўлиш кабилардир.
«Ер юзида бузғунчилик қилиб
юриш» - одамлар орасида
фитна-фасод қўзғаш, иймон-
эътиқод йўлларига тўсқинлик
қилиш ва бошқа бузуқ ишлар
билан машғул бўлиш,
деган маънoни англатади.
28. Ўлик танангизга жон
берган, кейин ўлим
берадиган, яўнгра яна
тирилтирганидан
кейин Ўзига қайтажагингиз -
Аллоҳга кофир бўласизлар-а?!
29. У шундай Зотки, сизлар
учун Ердаги барча нарсани
яратди. Сўнгра самога
юзланди-да, уларни етти
осмон қилиб тиклади. У ҳамма
нарсани Билгувчидир.
30. (Эй Муҳаммад
алайҳиссалом), эсланг,
Парвардигорингиз
фаришталарга: «Мен ерда
(Одамни) халифа
қилмоқчиман»,- деганида,
улар айтдилар: «У ерда
бузғунчилик
қиладиган, қонлар тўкадиган
кимсани (халифа)
қиламанми? Ҳолбуки, биз
ҳамду сано
айтиш билан Сени улуғлаймиз
ва Сени(нг номингни мудом)
пок тутамиз. (Аллоҳ)
айтди: «Мен сизлар
билмайдиган нарсаларни
биламан».
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев