Предыдущая публикация
Хайрон бўлманг онажон,
Тошдай бошимни кўриб,
Синов берди художон ...
Хаёт, баланд пастидан,
Йўлда алам онажон,
Бир гўзални дастидан,
Қўлда қалам онажон ...
Дуо қилинг мусофир,
Боланггизни онажон,
Оллох тинглар онасиз,
Ноланггизни онажон ...
Армонимни малаклар,
Йиғиб кетсин онажон,
Қалбимга тор фалаклар,
Сиғиб кетсин онажон ...
Қалбимни қизил қонга,
Бўяшдику онажон,
Қайғу деган маконга,
Суяшдику онажон ...
Тилим гуё безабон,
Сўзим йўқдир онажон,
Соғинсам у мехрибон,
Қизим йўқдир онажон ...
Айтай десам дардимни,
Дадам йўқдир онажон,
Бу дунёда дадамдек,
Одам йўқдир онажон ...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев