Корейс ОАВ Ўзбекистон терма жамоасининг “ядро қуроли” сифатида Сервер Жепаровни кўрмоқда. Чунки Сервер Жепаров бир неча йил давомида Жанубий Корея Кей-лигасидаги “Улсан”, “Сеонгнам”, “Сеул” каби етакчи клублар сафида тўп сурди ва у корейс футболидан яхши хабардор.
Ҳозирда “Конкук университети” жамоасига бош мураббийлик қилаётган, 2014 йилги мавсумда “Сеонгнам” клуби мураббийлар штабида ишлаган Ли Санг Юн Сервер Жепаровнинг имкониятлари ҳақида сўзлаб берди.
“Сервер Жепаров шубҳасиз “калит” футболчи. Ақлли ҳаракатлари билан майдонда ҳукмронлик қилади. Ўйиннинг илк дақиқаларидаёқ киришиб кетса ва ўйини чиқса уни тўхтатиш қийин. Тўғри, “Сеонгнам”да ишлаганимда у “футболчи эмас”, деган танқидлар остида қолди. Унинг заиф нуқтасидан фойдаланган ҳолда ўйин бермаслик керак. Унинг заиф нуқтаси ёшида деб ўйлайман. Ўттиз ёш ўрталарига етган ҳар қандай футболчида ёш ўз сўзини айтади. Серверда 2-3 йилдан бери бу нарса сезиляпти. Ўйиннинг бошидаёқ у билан бирга-бир вазиятга чиқиш ва ўйин бермаслик лозим. Бир футболчи ҳар сония унга эргашиб, “ёпишиб” юрса у ўз ўйинини кўрсата олмайди”, — деди “Сеонгнам” клубида Серверга устозлик қилган Ли Санг Юн.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев