Нестеров. 2. Гадоев. 3. Кремец. 4. Исмоилов. 5. Денисов. 6. Алибоев. 7. Шоахмедов. 8. Ахмедов. 8. Хамдамов. 10. Машарипов. 11. Рашидов. Жавоб бу таркиб ҳақиқий тактикаси бор бош мураббий билан аниқ осиёда Ўзбекистонни кучайтиради. Қисқа таъриф бераман: осиёда Нестеровдан кучли дарвозабонни ман хали кўрмадим. Шохруҳ Гадоев тезлиги юқори , охиргачан курашиб кўпинча ютиб чиқади. Ўзи аслида ярим ҳимоячи, эслайман Ўзбекистон-Япония 1:1 ўйинида Қосимов уни ўнг қанот ҳимоясида ўйнатганди. Гадоев ўша ўйинда ҳам хужумга ҳам ҳимояга улгирганди. Қойил шу болани ман жуда ҳурмат қиламан. Кремец ва Исмоиловни баланд бўйи иккинчи қаватда ас қотади. Денисов у ўз қанотида осиёда номер одинь. Икром Алибоев У тўпни олиб қўйишда Ўзбекистондаги энг реякцияси кучли ярим ҳимоячи, жарима тўпини ҳам яхши тепади. қисқаси Алибоев ўзбек Тео Уолкоттидир. Санжар Шоаҳмедов тезлик ва зарбаларига эга ажойиб футболчи. Қисқаси Шоаҳмедов Ўзбек Хависидир. Одил Аҳмедов термамизни энг етакчи меҳнаткаш лидери , Одил хоҳласа ҳимоядан ҳужумгача тўпни олиб келади. Достонбек Хамдамов бу болани очилмаган қирралари жуда кўп. Бежизга у осиёни энг яхшиси бўлмади. Унда тезлик, комбинациялар учун яхши шерик, зарбаси ҳам кучли. Жалолиддин Машарипов финт дриблинг. Тезлик. Зарба ҳаммаси бор. Жалолни Неймарга қиёсласа бўлади. Сардор Рашидов. Агар бош мураббий шу боладан фойдаланишни билса уни ярим ҳимояга эмас уни ҳужумга қўйяди. Чунки у талашишни ёқтирмайди. Ўзбекистон ҳар ўйинда учтадан кўп гол уриши мумкин. Рашидовни кайфияти яхши бўлса у зўр хужумчидир. Сардор айниқса ўша машҳур италиялик Индзаги сингари ўйиндан ташқари бир чизиқли ҳимоядан ҳужумга ўтишда рақиб ҳимоячиларидан ўзиб кетолиди, уни тезлиги борлигидан бош мураббий фойдаланиши керак. Бу ишни Бунёдкорда Лушан Сардордан Осиё чемпионлар лигаси ўтиш турнирда кўрсатиб берганди. Бош мураббийни ақлли кенг бўлса Сардорга Индзаги усули учун жамоа машғулотларида шароит яратади. Заҳирда Суюнов, Мухаммадиев, Рахмонов. Шораҳмедов. Файзиев. Шомуродов, Норхонов ва бошқаларни олса бўлади. Бошқалар хафа бўлмасин-у Гейнрих 15минутлик футболчи. Жепаров эса тезлиги етакчилиги пасайибди. Искандаров жойда ўйнайдиган ўта нимжон футболчи. Андреев. Лобанов, Хошимов, Шукуров қайси жиҳатлари эвазига термада? Ўша бор хислати ҳам юқоридагилардан устун эмас. Биз муҳлислар Ўзбекистонни Россия 2018 кўришни жуда ҳам хоҳлаймиз. Сабаб Россияда миллионлаб Ўзбеклар бор. Шундай имкониятни бир иккита одамни айби билан бой беришни хоҳламасдик.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев