Қалбимни аламлар ўраб олганда,
Ўкинчлар танамга оғриқ солганда,
Кўзимда ёш ила,ёлғиз қолганда,
Кимга ҳам керакман Онамдан бўлак.
Синовлар тўсатдан келса бошимга,
Пашшалар сўрамай тушса ошимга,
Қийноқдан кўзларим тўлса ёшимга,
Кимга ҳам керакман,Онамдан бўлак.
Ҳаётда кўп қилдим жабр ва гуноҳ,
Қувончу қайғуга бир ўзим гувоҳ,
Топмадим Онамдан ўзга бир ҳамроҳ,
Кимга ҳам керакман,Онамдан бўлак.
Дардт тортсам баробар, дардлар тортгувчи,
Энг оғир қисматим юким ортгувчи,
Мен учун,ҳар нега тайёр тургувчи,
Кимга ҳам керакман,Онамдан бўлак.
Дод солиб таъзиқдан куйсам куюнган,
Фарзандим дея бу, ортимдан юрган,
Юзига жилмайиб кулсам суюнган,
Кимга ҳам керакман,Онамдан бўлак.
Орқага кетганда даромад, ишим,
Татимас баҳорим ҳамда ёз,қишим,
Зиёда бўлганда ғамим-ташвишим,
Кимга ҳам керакман,Онамдан бўлак.
Оналар пойида бўлади жаннат,
Уларнинг борлиги энг катта неъмат,
Мен,Дониёр;Онамга қилайин ҳизмат,
Кимга ҳам керакман,Онамдан бўлак.
Дониёрбек Раимжонов ижодидан
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев