У зотнинг яна ҳам сахий бўлишлари Рамазон ойига тўғри келар эди. Рамазоннинг ҳар кечасида у зотга Жаброил алайҳиссалом келиб учрашар эди. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам ундан Қуръонни ўтказиб олар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жаброил келган пайтда сахийликда тез эсган шамолдек бўлиб кетар эдилар» (Имом Бухорий ривояти).
Абдурраҳмон ибн Авфдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади. Набий алайҳиссалом бундай деганлар: «Агар аёл киши беш вақт намозини ўқиса, бир ой (рамазон) рўзасини тутса, фаржини сақласа ва эрига итоат қилса, унга: «жаннатнинг қайси эшигидан хоҳласанг – киравер», дейилади» (Имом Аҳмад ривояти).
Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рамазон келса жаннат эшиклари очилади, дўзах эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади», деганлар (Имом Бухорий, Муслим ва Термизий ривояти).
Убода ибн Сомитдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Қадр кечаси Рамазон ойининг охирги ўн кунлигидадир. Ким унда иймон билан Аллоҳ розилиги учун ибодат қилса, албатта Аллоҳ аввалгию охирги гуноҳларини кечиради. У тоқ рақамли кечада бўлади. Тўққизинчи ёки еттинчи ёхуд бешинчи ё учинчи ёки охирги кеча Қадр кечасидир», деганлар» (Имом Аҳмад ривояти).
Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умматимга Рамазон ойида ўзга умматларга берилмаган бешта хислат берилди: 1) рўзадорнинг оғзида пайдо бўладиган нохуш ҳид Аллоҳ таоло наздида мушк-анбар ҳидидан ҳам хушбўйроқдир; 2) Ифтор вақтигача рўзадорларга дарёдаги балиқлар ҳам истиғфор айтиб дуо қилишади; 3) Аллоҳ таоло ҳар куни жаннатини зийнатлайди, сўнгра унга: «Менинг солиҳ бандаларимнинг дунё машаққатларини ортга ташлаб ҳузуринггга келишлари яқиндир», дейди; 4) бу ойда исёнкор шайтонлар кишанланади, шу сабабдан улар бошқа ойлардаги каби ёмонликлар қила олишмайди; 5) рамазон ойининг охирги кечаси рўзадорларнинг гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар. Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, бу Қадр кечасими?» деб сўрашди. Пайғамбар (алайҳиссалом): «Йўқ, балки хизматчига бериладиган ҳақ у вазифасини адо этганидан кейин тўлиқ берилади», деб марҳамат қилдилар (Имом Аҳмад, Баззор, Байҳақий ривояти).
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев