Нима учун? Бу мамлакатнинг ғамхўр Президенти борлиги учун.
Шаҳидлар хотираси мажмуасида бўлиб, қатағон қурбонлари хотирасига бағишланган маросимда ҳам Президент коронавирус туфайли вафот этган фуқароларимиз ҳақида гапирди. Уларнинг хотирасини ёд этди. Аллоҳ барча хаста беморларга ўзи шифо берсин.
**********************************************************************************************
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Шаҳидлар хотираси мажмуасида бўлиб, қатағон қурбонлари хотирасига бағишланган маросимда иштирок этди.
Ватанимиз озодлиги ва истиқлоли йўлида ўз жонини фидо этган улуғ аждодларимиз, маърифатпарвар жадидлар, сиёсат, фан ва маданият арбобларининг хотираси халқимиз, авваламбор, ёш авлодимиз қалбида доимо сақланиши учун мамлакатимизда кўп ишлар қилинди ва уларни янада изчил давом эттиришимиз зарур, деб таъкидлади давлатимиз раҳбари.
1937 – 1953 йилларда республикамизда ноҳақ қатағон қилинган 100 мингдан ортиқ юртдошларимизнинг хотирасини абадийлаштириш, илмий ва ижодий меросини чуқур ўрганиш, ушбу мавзуда янги-янги китоблар ва тадқиқотлар яратиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Маълумки, бугун халқимиз оғир ва синовли кунларни бошидан кечирмоқда. Бутун дунёни қамраб олган коронавирус пандемияси бизнинг мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади.
Айни пайтда, эл-юртимиз ўзининг мустаҳкам иродаси, сабр-матонати ва меҳр-оқибати билан бу синовларни қандай улкан машаққат ва масъулият билан енгиб ўтаётганига барчамиз гувоҳмиз.
Биз қанчалар ҳаракат қилмайлик, минг афсуски, бу касаллик бир қанча ватандошларимизнинг ҳаётига зомин бўлди. Уларнинг барчаси бизнинг яқинларимиз, жигарларимиз эди, деди Президентимиз ва вафот этган юртдошларимизнинг оиласи, қариндош-уруғларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Коронавирус балоси туфайли ҳаётдан кўз юмган юртдошларимиз орасида таниқли давлат ва жамоат арбоблари, илм-фанимиз, маданият ва санъатимизнинг истеъдодли намояндалари ҳам борлиги кенг ижодий жамоатчиликни, бутун жамиятимизни қайғуга солмоқда.
Маросимда ушбу касалликдан вафот этган юртдошларимизнинг хотирасига бағишлаб Қуръон тиловат қилинди. Касалхоналарда даволанаётган беморлар дардига шифо тилаб, уларнинг ҳаққига дуои фотиҳалар ўқилди.
Манба:УзА
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев