Предыдущая публикация
Менсизликка кўниксангиз ҳам.
Омонатдир ширин жон танда,
Кўзларимни бунча қилманг нам.
Эслаб қўйинг-сизсизлик азоб,
Юрагимни қийнар бахтсизлик.
Ўйламайсиз соғми ё бетоб,
Бу қандайин бўлди аҳдсизлик.
Эслаб қўйинг-ҳеч йўқ бир бора,
Қалбингизга бир тутиб қулоқ.
Яшашга куч топайин зора,
Ўртаса ҳам орамиз фироқ.
Эслаб қўйинг-синамай сабрим,
Ғурур отин эгарланг бир пас.
Йўқми сиз чун оз бўлса қадрим,
Аҳир сизсиз ололмам нафас.
Эслаб қўйинг-қалбим интизор,
Баҳтли кечган дамларни ёдлаб.
Кўзларим тўрт-тунларим бедор,
Айтолмасам дардимни додлаб.
Эслаб қўйинг-соғиндим чунон,
Эслаб туринг-мани азизим.
Сиз мен учун танҳосиз ҳамон,
#музыка
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1