Севгилим эмасим,ёмон кўрганим,
Қалбимнинг тўридан кетмай турганим,
Йироқда яшаб ҳам азоб берганим,
Ғурурнинг пойида тилсиз қул бўлдим,
Нилуфар бўлмадим,тикангул бўлдим.
Оҳ вафо қимматинг бунчалар арзон,
Бош эккан умидлар кўтармас исён,
Қўл чўздим, етмадим,айрилдим осон,
Ҳижрон саҳросида ёниб кул бўлдим,
Нилуфар бўлмадим,тикангул бўлдим.
Берган саломингиз тил учимиди?
Айтган каломингиз дил ўчимиди?
Кечмоқ қарорингиз ҳақ ечимиди,
Алиф қад букилмай қадри йўл бўлдим,
Нилуфар бўлмадим,тикангул бўлдим.
Кутмадим меҳрдан бўлакни сиздан,
Асли ишқ кўнгилни чиқарар издан,
Кетсангиз норизо кетмангиз биздан,
Кўз ёши кўринмас бағри ҳўл бўлдим,
Нилуфар бўлмадим,тикангул бўлдим.
Дўст бўлиб келдингиз такрор дўст бўлинг,
Армонлар етмаган каму-кўст бўлинг,
Садоқат бағрида қувонинг,кулинг,
Аҳдидан қайтмаган қайсар дил бўлдим,
Нилуфар бўлмадим,тикангул
бўлдим.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев