икки ой бўлгач келин ва
куёв негадир кўп
тортишадиган
бўлиб қолишди. Бу
тортишувлар хар куни
давом этарди. Арзимаган
сабаблар туфайли хам
жанжал чиқарди. Бир
куни дилхираликлардан
безган куёв келинга
шундай таклиф айтди:
"Кел, яхшиси ховлига
бир туп кўчат экамиз,
лекин унинг тагини
юмшатмаймиз, сув хам
қуймаймиз, экиб қўямиз
халос. Агар ўша кўчат
қуриб қолса, ажрашамиз.
Агар кўкариб кетса,
хаётимизни биргаликда
қайтадан бошлаймиз".
Келин розилигини
билдиргач ховлига бир
туп кўчат экилди. Кейин
иккови алохида-алохида
яшай бошлашди. Бир-
бирларига
гапирмасдилар хам.
Орадан икки ой ўтди,
лекин кўчат қуримади. Уч
ой хам якунланиб
қолганида нихол
кўкариб, гуллаб кетди.
Ана шу кунларнинг
бирида келин билан куёв
кечаси соат 03:30 да
кўчат олдида учрашиб
қолишди. Ўша лахзада
икковларининг хам
қўлида бир челакдан сув
бор эди .
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1