Алий розияллоҳу анҳу айтганлар:
Эй илм эгалари! Унга амал қилингиз. Зотан, билганига амал қилган ва илми амалига мувофиқ бўлган кишигина олимдир.
Ҳали шундай қавмлар келадики, илм уларнинг бўғизларидан ўтмайди, илмларига хилоф ишларни қилишади, ичлари ташларига тўғри келмайди, ҳалқаларга бўлиниб ўтиришиб, бир-бирларига мақтанишади (ўзларини бошқалардан афзал кўриб, мақтанишади). Ҳатто баъзилари ўзининг ҳалқадоши уни тарк қилиб, бошқа мажлисга ўтиб ўтирса, ундан ғазабланади. Ундай кимсаларнинг бундай мажлисларидаги амаллари Аллоҳ ҳузурига кўтарилмайди.
(Сунан уд-Доримий: 1/106).
(2/123). Алий ибн Абдуллоҳ ибн Аббос деди:
Яхшилик қилиш – Аллоҳга яқинлашиш, бандалар кўнглидан ўрин олиш ва давомий ташаккурга сазовор бўлишдир.
Араблардан бирини ўғлига шундай деяётганини эшитганман:
«Эй ўғлим! Ёмонлик қилувчи одам гарчи бу дунёда бор бўлса-да, ўликдир, яхшилик қилувчи киши охиратга сафар қилган бўлса-да, тирикдир».
(Хароитий, Макоримул-ахлоқ: 22-с).
Ибн Атоуллоҳ деди:
Ўзинг дунёга интилиб туриб, уни ҳақир санашинг ёлғон ва бўҳтондир.
Ўзинг Аллоҳдан юз ўгириб туриб, У зотни улуғ санашинг ёрдамдан маҳрум бўлиш аломатларидандир.
Қандай қилиб У зотнинг ҳузурида қадринг бўлишини умид қиласан, ваҳоланки У зотнинг ҳузурида ҳеч қандай қадри бўлмаган нарса сени ўзига қул қилган бўлса?! Боқий қолувчи (солиҳ) амаллар билан бўлиб, У зотдан машғул бўлиб қолсанг узр саналмайди-ю, йўқ бўлиб кетувчи фоний нарсалар билан бўлиб, машғул бўлсанг қандай узр саналсин?!
(Файзул-қодийр: 3/549).
Абул Аббос Мубаррад айтади:
Абдуллоҳ ибн Язид Абу Холид ал-Қасрий оқил кишилардан эди.
Бир куни ундан Абдулмалик: «Қанча молинг бор?», деб сўради.
У: «Икки нарсам бор, улар билан фақирлик билмайман: Аллоҳдан розилик ва одамлардан беҳожатлик», деб жавоб берди.
Абдулмаликнинг ҳузуридан чиқишгач, унга: «Қанча молингиз борлигини айтиб қўя қолсангиз бўлмасмиди?!», дейишди.
«Молим оз бўлса, мени ҳақир санаши, кўп бўлса, менга ҳасад қилишидан бошқа нарса бўлмас эди», деб жавоб берди у.
Бир аъробийдан: «Аҳволинг қандай?» деб сўралганда: «Ҳар қанча узоқ яшамасин, бир кун умри тугайдиган, қанчалик саломат бўлмасин, касалликка дучор бўладиган, ҳар қанча омонлик жойидан-да олиб кетиладиган одамнинг аҳволи нима бўларди?!», деб жавоб берди.
(Рағбатул-омил: 3/24).
Касир ибн Мурра деди:
Ҳакимларга (доноларга) ботил сўз айтмагин, сени ёмон кўриб қолишади. Жоҳилларга ҳикматни сўзламагин, сени ёлғончига чиқаришади. Илмни ўз аҳлидан тўсмагин, гуноҳкор бўласан. Уни нолойиқ кимсалар орасига ташламагин, жоҳил бўласан. Сенинг зиммангда молингнинг ҳаққи бўлгани каби илмингнинг ҳам ҳаққи бор.
(Сунан уд-Доримий: 1/105).
Муторриф деди:
Таомингни истамаган кишига едирма.
(Сунан уд-Доримий: 1/106).
(2/122). Ийсо ибн Марям алайҳиссалом айтар эдилар:
Илмни унинг аҳлидан ман қилма, гуноҳкор бўласан. Уни ноқобил одамларга тарқатма, жоҳил бўласан. Дорини фойда берадиган ўрнига ишлатадиган меҳрибон табиб бўл.
(Сунан уд-Доримий: 1/106).
«Тарих Ибн Хилликон»да ҳикоя қилинишича, Ҳишом ибн Абдулмалик Аъмашга одам юбориб, Усмоннинг (розияллоҳу анҳу) фазилатлари ва Алийнинг (розияллоҳу анҳу) ёмонликларини битиб беришни талаб қилди.
Аъмаш қоғозни олиб, қўйнинг оғзига тутган эди, қўй уни чайнаб юборди.
Кейин у элчига қараб: «Унга бориб айт, мана шу унга жавоб», деди.
Элчи кетди, сўнг қайтиб келиб: «Агар жавоб олиб бормасам, у мени қатл қилишга қасам ичди», деди.
Сўнг ёр-биродарлари ўртага тушиб, Аъмашдан уни ўлимдан сақлаб қолишини илтижо қилишди. Шундан сўнг Аъмаш шундай жавоб ёзиб берди:
Аммо баъд, бутун ер аҳлининг фазилатлари Усмонда жамланган тақдирда ҳам, бунинг сенга фойдаси йўқ. Мабодо бутун ер аҳлининг ёмонликлари Алийда йиғилган бўлса, бунинг ҳам сенга зарари йўқ. Сен ўзинг ҳақингда қайғургин, вассалом.
(Ҳаятул-ҳайван: 2/42).
Шофиий айтади:
Оқил – яхшилик ва ёмонлик ўртасига ташланган пайтда яхшиликни танлаган киши эмас, балки икки ёмонлик ўртасига ташланган пайтда уларнинг енгилроғини танлай билган кишидир.
(Ҳиля: 9/139).
Мубаррад айтади:
Икки донишманд учрашиб қолиб, бири иккинчисига: «Мен сизни Аллоҳ учун яхши кўраман», деди.
Иккинчиси: «Агар мен ҳақимда мен ўзимнинг нафсимдан билган нарсани билганингизда эди, мени Аллоҳ учун ёмон кўриб қолардингиз», деб жавоб берди.
«Агар сиз ҳақингизда сиз ўз нафсингиздан билган нарсани била олсам, мен ҳам ўз нафсимдан билган нарса билан овора бўлиб қолган бўлар эдим», деди биринчи донишманд.
(Ал-камил: 3/8).
Имом Молик айтади:
Абу Бакр ибн Абдурраҳмон билан Икрима ибн Абдурраҳмон Саид ибн Мусаййиб олдига зиндонга киришиб, унга: «Аллоҳдан қўрқинг, биз сизнинг қонингиз тўкилишидан хавф қилмоқдамиз», дейишди. Шунда у: «Чиқинглар бу ердан! Нима, мени ҳам ўзингиз қилганингиздек, динимни ўйинчоқ қилишимни истайсизларми?!» деди.
(Ал-жамиъ, Ибн Аби Зайд: 156).
Абдурраҳмон ибн Маҳдийнинг фарзанди вафот этганида Имом Шофиий раҳимаҳуллоҳ унга шундай деб ёзиб юборганди:
Эй биродарим, ўзингизга ҳам бошқаларга (таъзия) тасалли берадиган сўзлар билан тасалли беринг.
Бошқалардан қабиҳ санайдиган ишни ўзингизга ҳам қабиҳ сананг.
Билингки, шодликдан айрилиш ва савобдан маҳрум бўлиш ўзи етарлича оғир мусибат. Энди бу иккисига гуноҳ ҳам қўшилса, қандай бўлади?!
Аллоҳ сизга мусибатларда сабр берсин, барчамизни сабр туфайли ажрга эриштирсин.
(Шарҳул-мақомот: 2/102).
Абус-Солт айтади: Мен Алий ибн Мусони Мавқифда (Арафотда) шундай дуо қилаётганини эшитдим:
Эй Аллоҳ, менинг ўзим билган гуноҳларимни яширганинг каби Ўзинг билган гуноҳларимни ҳам кечиргин. Илминг мени қандай қамраб олган бўлса, афвинг ҳам шундай қамраб олсин. Маърифатинг (яъни ўзингни танитишинг) билан мени икром қилганингдек, мағфиратингни ҳам менга шафоатчи айлагин, ё зал-жалали вал-икром!
(Сияру аъламин-нубалаъ: 9/389).
Умар ибн Абдулазиз деди:
Илм билан ҳилмнинг ва (ўч олишга) қодирлик билан афвнинг бирикишидан кўра афзалроқ икки нарса бирикмагандир.
(Ал-амалий: 1/261).
Имом Розий «Тафсир»ида шундай ёзади:
Кўп йиллик ҳаётий тажрибамдан шу хулосага келдимки, инсон қачонки ўз ишларидан бирон ишда Аллоҳдан бошқасига суянса, бу унинг бало ва синовларга, меҳнату машаққатларга дучор бўлишига сабаб бўлар экан.
Агар Аллоҳга суянса ва Аллоҳдан ўзга ҳеч бир махлуқотга боғланмаса, матлуби чиройли кўринишда ҳосил бўлади.
Бу тажриба умримнинг аввалидан бошлаб, то ҳозиргача – эллик етти ёшга киргунимча шундай давом этиб келди.
Ва қалбим шунга қарор топдики, инсонга Аллоҳнинг фазлу карамидан бошқа бирон нарсага суянишда асло манфаат бўлмас экан.
(Тафсир ур-Розий: 5/132).
Мустафо Содиқ ар-Рофиъий ҳикоя қилади:
Изз ибн Абдуссалом раҳимаҳуллоҳ султонни очиқдан очиқ танқид қилганидан сўнг шогирдларидан бири: «Қандай қўрқмай журъат қилдингиз?» деб сўради. У деди: «Эй болам! Аллоҳ таолонинг ҳайбатини кўз олдимга келтирган эдим, султон менинг олдимда гўё бир мушукка ўхшаб қолди. Агар нафсимда дунё ҳожатларидан бирон ҳожат бўлса эди, мен унга бутунлай бошқача назар билан қараган бўлар эдим. Бироқ, мен охират назари билан боқдим, менинг назарим султоннинг бошқа одамлар кўрмаган томонларига тушди: на буюклик, на салтанат, на боқийлик, на дунёни кўрдим унда. Балки у нарса суратидаги ҳеч нарса эди».
(Ваҳюл-қалам: 3/62, «Умароъ лил-байъ» мақоласидан).
Имом Авзоъий деди:
Аллоҳ бир қавмга ёмонликни ирода қилса, уларга тортишув эшигини очиб қўяди ва уларга илм ва амал дарвозасини беркитиб қўяди.
(Ал-бидая ван-ниҳая: 10/117).
Имом Молик деди:
Олимнинг қалқони «билмайман»дир, агар у қалқонини йўқотса, ўладиган жойидан зарба ейди.
(Ал-жамиъ, Ибн Аби Зайд ал-Қирваний: 151).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо дедилар:
Ким одамларнинг ҳар бир сўраган нарсасига жавоб бераверса, у мажнундир.
(Ал-жамиъ, Ибн Аби Зайд ал-Қирваний: 151).
Ибн Ражаб Ҳанбалий юқоридаги Ибн Аббос сўзларига жуда яқин бошқа бир сўзни Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб келтирган:
«Одамларнинг ҳар бир фатво сўраганига фатво бераверадиган киши ҳақиқий мажнундир».
(Жамиъ баянил-илми ва фазлиҳ: 177-с).
Имом Молик айтади:
Абу Бакр ибн Абдурраҳмон билан Икрима ибн Абдурраҳмон Саид ибн Мусаййиб олдига зиндонга киришиб, унга: «Аллоҳдан қўрқинг, биз сизнинг қонингиз тўкилишидан хавф қилмоқдамиз», дейишди. Шунда у: «Чиқинглар бу ердан! Нима, мени ҳам ўзингиз қилганингиздек, динимни ўйинчоқ қилишимни истайсизларми?!» деди.
(Ал-жамиъ, Ибн Аби Зайд: 156).
Абдурраҳмон ибн Маҳдийнинг фарзанди вафот этганида Имом Шофиий раҳимаҳуллоҳ унга шундай деб ёзиб юборганди:
Эй биродарим, ўзингизга ҳам бошқаларга (таъзия) тасалли берадиган сўзлар билан тасалли беринг.
Бошқалардан қабиҳ санайдиган ишни ўзингизга ҳам қабиҳ сананг.
Билингки, шодликдан айрилиш ва савобдан маҳрум бўлиш ўзи етарлича оғир мусибат. Энди бу иккисига гуноҳ ҳам қўшилса, қандай бўлади?!
Аллоҳ сизга мусибатларда сабр берсин, барчамизни сабр туфайли ажрга эриштирсин.
(Шарҳул-мақомот: 2/102).
Абус-Солт айтади: Мен Алий ибн Мусони Мавқифда (Арафотда) шундай дуо қилаётганини эшитдим:
Эй Аллоҳ, менинг ўзим билган гуноҳларимни яширганинг каби Ўзинг билган гуноҳларимни ҳам кечиргин. Илминг мени қандай қамраб олган бўлса, афвинг ҳам шундай қамраб олсин. Маърифатинг (яъни ўзингни танитишинг) билан мени икром қилганингдек, мағфиратингни ҳам менга шафоатчи айлагин, ё зал-жалали вал-икром!
(Сияру аъламин-нубалаъ: 9/389).
Имом Ғаззолий деди:
Дунё ғурур (алдов) ҳовлиси, сурур (хуррамлик) ҳовлиси эмас, иш-амал араваси, ялқовлик араваси эмас, тўхтаб ўтиш жойи, ястаниб ётиш жойи эмас, тижорат манзили, иморат маскани эмас. У бир савдо дўконики, матоси тоат, кўрилажак фойдаси қиёмат кунидаги нажотдир.
(Ал-Мустасфо: 1/3).
(2/80). Довуд ат-Тоийга айтдилар:
- Амирлар ҳузурига кириб, уларга амри маъруф ва наҳий мункар қилмоқчи бўлган киши ҳақида нима дейсиз?
- Қамчига рўпара келади, деб қўрқаман.
- У бунга чидамли бўлса-чи?
- Қиличга дуч келади, деб қўрқаман.
- Бунга ҳам бас келса-чи?
- У ҳолда мен унинг ўта оғир дард – манманликка йўлиқишидан қўрқаман.
(Мухтасар минҳажил-қосидийн: 128-с).
Бир аъробийдан: «Қандай тонг оттирдинг?», деб сўралди.
«Бақоси фонийлик сари борувчи, соғлиги касалликка етказувчи, омонлик маконига ҳам (ажали) етиб келувчи киши қандай тонг оттирарди?!», жавоб берди у.
(Салватул-ҳазийн: 88-с).
(2/82). Усмон ибн Аффон аъробий кўринишидаги Омир ибн Қайсга хитобан: «Эй аъробий, Раббинг қаерда?», деган эди, у: «Кузатиб турадиган ўринда!», деб жавоб берди.
(Ал-камил: 1/59).
Ҳасан ал-Басрий айтади: «Бир қавмнинг ҳолига ажабки, сафар озуқаси олишга буюрилган, кўчишга эълон бўлган, аввалгилари ортидан охиргилари сафга терилган бўлса-ю, билмайман, яна нимани кутиб туришади?!».
(Ал-камил: 1/59).
Ҳасан ал-Басрий айтарди: «Дунёни унинг устидан ўтиб олинадиган кўприкка айлантир, уни обод этишга уринма».
(Ал-камил: 1/59).
Имом Ғаззолий айтади:
Қизиқ, агар қулинг, чўринг, оиланг ва фарзандингдан бирон беодоблик ва амрингни бажо келтиришда ноқислик кўрсанг, уларни жазолайсан. Агар кечириб юборсанг, ишларининг тизгини қўлингдан чиқиб кетишидан ва сенга итоатсиз бўлиб қолишларидан қўрқасан.
Бироқ, ўз нафси ҳавойингни муҳмал қўясан, ваҳоланки у сен учун энг катта душман, сенга қарши қаттиқ туғёнкор. Унинг туғёнидан кўрадиган зараринг аҳли-оилангнинг туғёнидан кўрадиган зарарингдан анча катта. Ақлингни ишлатсанг биласанки, ҳақиқий ҳаёт охират ҳаётидир, унда ниҳояси йўқ бўлган, абадий неъматлар бор. Сен учун охират ҳаётини заҳарлаётган эса ўз нафсингдир. Шундай экан, у бошқалардан кўра жазоланишга лойиқроқдир.
Имом Розий «Тафсир»ида шундай ёзади:
Кўп йиллик ҳаётий тажрибамдан шу хулосага келдимки, инсон қачонки ўз ишларидан бирон ишда Аллоҳдан бошқасига суянса, бу унинг бало ва синовларга, меҳнату машаққатларга дучор бўлишига сабаб бўлар экан.
Агар Аллоҳга суянса ва Аллоҳдан ўзга ҳеч бир махлуқотга боғланмаса, матлуби чиройли кўринишда ҳосил бўлади.
Бу тажриба умримнинг аввалидан бошлаб, то ҳозиргача – эллик етти ёшга киргунимча шундай давом этиб келди.
Қалбим шунга қарор топдики, инсонга Аллоҳнинг фазлу карамидан бошқа бирон нарсага суянишда асло манфаат бўлмас экан.
Мустафо Содиқ ар-Рофиъий ҳикоя қилади:
Изз ибн Абдуссалом раҳимаҳуллоҳ султонни очиқдан очиқ танқид қилганидан сўнг шогирдларидан бири: «Қандай қўрқмай журъат қилдингиз?» деб сўради. У деди: «Эй болам! Аллоҳ таолонинг ҳайбатини кўз олдимга келтирган эдим, султон менинг олдимда гўё бир мушукка ўхшаб қолди. Агар кўнглимда дунё ҳожатларидан бирон ҳожат бўлса эди, мен унга бутунлай бошқача назар билан қараган бўлар эдим. Бироқ, мен охират назари билан боқдим, менинг назарим султоннинг бошқа одамлар кўрмаган томонларига тушди: на буюклик, на салтанат, на боқийлик, на дунёни кўрдим унда. Балки у нарса суратидаги ҳеч нарса эди».
Имом Авзоъий деди:
Аллоҳ бир қавмга ёмонликни ирода қилса, уларга тортишув эшигини очиб қўяди ва уларга илм ва амал дарвозасини беркитиб қўяди.
Имом Молик деди:
Олимнинг қалқони - «билмайман»дир, агар у қалқонини йўқотса ўладиган жойидан зарба ейди.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу дедилар:
Ким одамларнинг ҳар бир сўраган нарсасига жавоб бераверса, у мажнундир.
Муовия ибн Аби Суфён ўзига нисбатан қўполлик қилган кишига деди:
Ҳукмдорлар билан гаплашганда эҳтиёт бўл, зеро султоннинг ғазаби ёш боланинг ғазабидек (тез), ҳамласи шернинг ҳамласидек (кучли).
Имом Аҳмад «Муснад»да саҳиҳ санад билан келтирган ҳадисда Абу Зар розияллоҳу анҳу шундай дейдилар:
Халилим соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени етти нарсага буюрганлар:
1. Мискинларни дўст тутишга ва уларга яқин бўлишга;
2. Дунёвий ишларда ўзимдан қуйи одамларга қарашга, ўзимдан юқориларга қарамасликка;
3. Қариндошларим юз ўгирсалар-да улар билан борди-келди қилишимга;
4. Бировдан бирон нарса сўрамасликка;
5. Аччиқ бўлса-да ҳақни гапиришга;
6. Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмасликка;
7. «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ»ни кўп айтишга, зеро бу калималар аршнинг остидаги хазинадан олинган. 87.
Аҳнаф ибн Қайсга: «Сиз ёши улуғ мўйсафид одамсиз, рўза тутиш сизни толиқтириб қўяди» дейилганда: «Мен буни узоқ сафар учун йўл озуқаси қилиб олаяпман, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг тоатида сабр қилиш У зотнинг азобига сабр қилишдан енгил» деб жавоб берди.
Абу Сулаймон ад-Дороний деди:
Қалбга охират ўрнашган бўлса, дунё унинг ёнига тиқилишга уринади. Агар қалбга дунё ўрнаган бўлса, охират унинг ёнига жойлашишга уринмайди. Зеро, охират улуғвор, дунё эса пасткашдир.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу деди:
Эй гуноҳга қўл урувчи! Сен унинг ёмон оқибатларидан ҳаргиз омонда эмассан!
Гуноҳ қилатуриб, ўнгу сўлингдаги кишилардан ҳаё қилмаслигинг қилган гуноҳингдан ҳам каттароқдир.
Аллоҳ ўша гуноҳингни нима қилишини (кечирадими ё йўқми) билмай туриб кулишинг гуноҳдан ҳам каттадир.
Бир гуноҳни қилиш имкониятини қўлга киритганинг учун хурсанд бўлишинг қилинган гуноҳдан ҳам каттароқдир.
Бир гуноҳни қила олмаганингдан қайғуришинг ўша гуноҳни қилгандан ҳам каттароқдир.
Гуноҳ қилар экансан, эшик пардасини қимирлатган шамолдан хавфсирашинг, бироқ Аллоҳ кўриб турганидан юрагинг қалтирамаслиги ўша қилган гуноҳингдан ҳам каттароқдир.
Қуриб кетгур! Биласанми, Аллоҳ Айюб алайҳиссаломни не гуноҳи сабабли бадани ва молида шу қадар мусибатга мубтало этди?!
Айюб алайҳиссаломнинг бор-йўқ гуноҳи шу эдики, бир мискин ундан бошига тушган зулмни даф қилишга ёрдам сўраган, у эса унга ёрдам бермаган, золимга насиҳат қилмаган ва уни бу мискинга зулм қилишдан қайтармаган эди, шу сабабли Аллоҳ азза ва жалла уни балоларга гирифтор этди.
Салафлардан бири деди:
Маъсиятларни хорлик деб кўрдим ва уларни мурувват юзасидан тарк қилдим, шунда бу ишим диёнатга айланди.
Салафлардан бири деди:
Аллоҳдан Унинг сени (азоблашга) қодирлиги миқдорида қўрқ ва сенга қай даражада яқинлиги миқдорида ҳаё қил.
Яҳё ибн Муоз ар-Розий деди:
Мўминнинг сендан эришадиган насибаси учта хислат бўлсин:
Агар унга фойда етказолмасанг, зарар ҳам етказма. Агар унинг кўнглига шодлик киритолмасанг, ғамга ҳам туширма. Агар уни мақтамасанг, мазаммат ҳам қилма.
Аллоҳга муҳаббатинг қай даражада бўлса, халқлар ҳам сени ўшанча яхши кўради.
Аллоҳдан қўрқувинг қай даражада бўлса, халқлар ҳам сендан ўшанча ҳайбатланадилар.
Аллоҳ билан машғул бўлишинг қай даражада бўлса, халқлар ҳам сенинг ишинг билан ўшанча машғул бўладилар.
Ибнул Муборак Авзоъийдан, у Билол ибн Саъддан ривоят қилади:
Маъсиятнинг кичиклигига қарама, кимга осий бўлаётганингга қара.
Ҳотим ал-Асом деди:
Хожангнинг хизматига белни маҳкам боғла, шунда сенга дунё ўзи истамаган ҳолда, охират эса рағбат қилган ҳолда келади.
Ким тақвосиз ҳолда Аллоҳнинг муҳаббатини даъво қилса, у каззобдир.
Ким молини сарф қилмасдан туриб жаннат муҳаббатини даъво қилса, у ҳам каззобдир.
Аллоҳга таваккул қилишда ишимни тўртта хислатга қурдим:
Ризқимни мендан бошқа ҳеч ким еёлмаслигини билгач, нафсим хотиржам бўлди.
Менинг амалимни ўзимдан бошқа ҳеч ким қилмаслигини билиб, амалимга машғул бўлдим.
Ўлимим тўсатдан келишини билиб, у томон шошилмоқдаман.
Қаерда бўлсам ҳам Аллоҳ азза ва жалланинг назаридан қочиб қутулолмаслигимни билиб, У зотдан ҳаё қиламан.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев