ЁД да тутинг,
Ин шаа Аллох ХОТИРЖАМ бўласиз:
1. Агар бир неъматга эришсангиз, Аллоҳга
ҲАМД айтинг!
2. Агар ризқингиз секин келса, Аллоҳга
ИСТИҒФОР айтинг!
3. Агар сизга қийинчилик етса, “Ла ҳавла
вала қуввата илла биллаҳ”ни
кўпайтиринг!
~ Ҳамма нарса агар кўпайса,
АРЗОНЛАШАДИ... .
Фақат ОДОБ ундай эмас. У кўпайган сари
қимматлашиб бораверади...
~ Намозга ДЎЗАХ дан қўрқиб эмас,
ЖАННАТ га муштоқ бўлиб туринг!
~ Доим кимдир сизнинг ишингизга
КАТТА аҳамият беради...
Сиз эса буни сезмайсиз ҳам.
~ Барча подшоҳларнинг эшигига:
“Яқинлашиш ва РАСМ га олиш
ТАЪҚИҚЛАНАДИ!” деб ёзиб
қўйилади...
Лекин подшоҳларнинг ПОДШОҲИ эса
биз бандаларига:
~ “Аллоҳга сажда (ибодат) қилиб, (Унга)
яқин бўлинг!” деб айтади...
~ Қозонга ЯҚИН юрсанг, қораси юқади
дейишади...
Кимда НИМА бўлса, шуни инсонларга
тарқатади, сочади.
..
~ “СЕН УЧУН” деб ёзилган нарса ЗАИФ
бўлишингга қарамай сенга келади.
“СЕН УЧУН ЭМАС” деб ёзилган нарсага
кучли бўлишингга қарамай ета олмайсан..
~ Гоҳида СУКУТ бошқаларга суҳбат
одобини ўргатиб қўйиш учун фойдали
ДАРС вазифасини ўтайди...
~ Бало-мусибат сенинг ЖИСМОНИЙ
қувватингни эмас, Аллоҳдан ёрдам сўраш
қувватингни СИНАШ учун берилади...
~ Агар эшакка ҳам кўп ЭЪТИБОР бериб
юборсангиз, у ўзини АРАБ отиман
деб ўйлайди...
~ Ҳаётдаги кўп муаммоларимизнинг
асосий ИККИ сабаби қуйидагилардир:
1. Ўйламасдан ИШ қиламиз.
2. Иш қилмасдан ЎЙЛАШ да давом
этаверамиз...
~ Ёлғончи билан дўстлашишдан ЭХТИЁТ
бўл! Чунки, у ШАРОБ га ўхшайди... Яқинни
узоқ қилиб кўрсатади, узоқни
эса яқин қилиб.
~ Оптимист стаканнинг СУВ бор қисмига
қарайди. Писсимист стаканнинг СУВ ЙЎҚ
қисмига қарайди...
~ Луқмони Ҳакимдан сўрашди:
~ “Ҳикматни КИМ дан ўргандингиз?”
У киши шундай жавоб бердилар:
~ “Жоҳиллардан. Ҳар САФАР улардан
бир айбни кўрганимда, ўша айбдан
четландим”.
~ Менга ДИН ҳақида қуруқ ГАП
гапирма..!
Мени ўз ҳолимга ҚЎЙ, мен динни сенинг
хулқингда, муомалангда, ХАЁТ тарзингда
кўрай..!
~ Қанчадан қанча гаплар ТИЛ камонидан
ўйламасдан отилади. Натижада ўзидан
катта-катта ЖАРОХАТ лар қолдиради.
~ Шикоятни кўпайтирма, чунки, яна ҒАМ
келади. Ҳамдни кўпайтир, БАХТ келсин..!
~ Одамлар сенинг шикоятларингни
биринчи бор эшитиб, ДАЛДА бўладилар.
Кейинги сафар эса МАЛОЛЛАНА
бошлайдилар.
~ Албатта, қалбларда темирнинг
зангидек ЗАНГ бўлади. Уни кетказадиган
нарса ИСТИҒФОР дир.
~ “ИЛОЖИ ЙЎҚ” деган сўзни ИНСОН
ўз ожизлигини оқлаш yчун ўйлаб
топган...
~ Икки нарса ХАЁТ га бўлган
қарашингизни ўзгартиради:
БЕМОРЛИК ва МУСОФИРЛИК...
~ Ҳаёт ишлари сизга МАШАҚҚАТ
туғдираётган бўлса, ХАФА бўлманг!
Атроф қанчалик ҚОРОНҒУ бўлса, Ой ҳам
шунчалик порлоқ ва нурли бўлиб
кўринади...
~ Қалб қалбни СЕВСА, кўз айбни
кўрмайди...
~ Икки киши орасидаги ЯХШИ
муносабатни кўрсангиз:
~ “Булар барча ишда бир ёқадан БОШ
чиқаришади, ўзаро келишишади” деб
ўйламанг...
~ “Улардан бири иккинчисининг айбларига
КЎЗ юмяпти” деб ўйланг...
~ Ўзингни хатоларингга АДВОКАТ
бошқаларнинг хатосига ПРОКУРОР
бўлма!!!
Азиз биродарлар .
Келинглар ...
Бир биримизни Аллох учун ЯХШИ
КЎРАЙЛИК ва ин шаа АЛЛОХ ЖАННАТда
хам Аллох барчамизни бирга
ЖАМЛАСИН.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев