Коваклар уларни чанг –тўзон, жазирама иссиқ, қор – ёмғир ва сув тошқинларидан ҳимоя қилган.Ёшини яшаб кексайган дарахт баъзида асалари уяси билан бирга ерга қулаган, синиб тушган мумкатакчаларидан асал оқиб чиққан. Ёввойи инсонлар тасодифан йиқилган дарахтга рўпара келишади. Ундан оқиб чиққан олтинранг ёпишқоқ суюқликнинг мазасини тотиб кўриб, балки улар жуда қувонгандирлар. Бехад ширин, ёқимли ва мазали экан деб хайқирган бўлсалар хам ажабмас ?! Улар албатта мазкур неъматдан ўз ғорларига олиб кетган бўлсалар керак. Чунки ғорда уларнинг оиласи хам бўлган!Асалари дарахт ковакларидан ташкари, тоғ қияликларига, унинг ўйдум – чуқур жойларига ҳам ин қуришади. 1919 йилда бир гуруҳ немис олимлари Испаниянинг аленсия тоғидаги ғаройиб ғорга дуч келишган. Улар ғорнинг тош деворларига бундан 15 – 20 минг йиллар аввал қандайдир рассом ҳайвонлар, парандалар ва одамлар суратини маҳорат билан чизганини кўришади. Шу билан бирга рассом асалариларни овлаш жараёнини хам тасвирлаган эди. Суратларда тоғ бошида осилиб турган қоядан арқон туширилган манзара бўлган, бу арқон, балки лиана – чирмовикдир. Ундан асалга ишқибоз асалари овчилари қўлида сават тутганча тушиб бораётган экан.Шунингдек, расмларда бошқа бир асал ишқибози коч ёриғидан асал мумкатакларини саватчасига жойлаш билан машғул бўлиб турган холат тасвирлангани айтилади.Ғордан топилган ушбу тасвирлар– бебахо тарихий хужжатдир. Расмлар бундан икки юз асар муқаддам инсонларнинг асаларилар билан яхши таниш бўлганини кўрсатиб турибдиБуларадн ташкари ТУТАНХАМОН кабрида ичида аллакандай мода булган идиш топилган.Энг кизикарлиси шундаки,3000 йил утса-да уз хусусиятини йукотмаган бу моддани асал эканлигин олимлар аниклашган.Кадимги эронликлар ва скифлар вафот этган давлат арбобларини мумиёлаштириш учун фойдаланилган Яна бир бошка бир мода бор,бу асаларининг мумидир дейшган.Тарихдан Яна бир маълимот сакланган-ки ,АЛЕКСАНДР МАКИДОНСКИЙ нинг вафотидан сунгунингжасади асалга ботирилиб олинган ва кўмиш учун Македониянинг марказий кисмига олиб келинган.Асал биологик, шифобахш хусусияти юқори бўлган озиқ – овқат махсулоти қаторига киради.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев