Унитдим демайди унитган одам,
Шунчаки яшайди кўнглин этиб чоғ.
Бир савол, жавоби қийин бўлса ҳам,
Эсламоқ эмасми, унитдим демоқ?
Ҳеч кимга сир бермас кўзингиз айтсин,
Номидан қизарган юзингиз айтсин,
Ҳаволар бермаган бўзингиз айтсин,
Эсламоқ эмасми, унитдим демоқ?
Балки вақт даволар савдо кўйингиз,
Дардларни эслатмас байрам, тўйингиз.
Лек ёлғиз қолганда туткун ўйингиз,
Эсламоқ эмасми, унитдим демоқ?
Ёқтирган ишингиз ҳаловат шами,
Болангиз қучганда арир дил ғами.
Гоҳ хотир сездирмас чойингиз таъмин,
Эсламоқ эмасми, унитдим демоқ?
Ғурурнинг отларин кўкка учириб,
Юракка ёзганин бўлмас ўчириб.
Омонлик тилайсиз, ҳар кун кечириб,
Эсламоқ, эмасми, унитдим демоқ.
Не сабаб очилмас қош қовоғингиз?
Қувончдан порламас кўз-қароғингиз.
Нилуфар бўлганку ёт, йироғингиз,
Эсламоқ эмасми, унитдим демоқ?
✍️НИЛУФАР ТОҲИР
17.07.2024й https://t.me/Nilufar_Tohir_ijodi 🌿❤✍️🌹🌿
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев