❤Бегона шахарни кунда
кезасан,
❤Барибир ўзингни ёлғиз
сезасан,
❤Жим юриб гохида юрак
эзасан,
❤Эх нималар булмайди
мусофирликда
❤Пул деб келдим деб пулни
йиғасан,
❤Бировни юртига зурға
сиғасан,
❤Тежайман деб узинг
буғасан,
❤Эх нималар булмайди
мусофирликда
❤Хар хил жойлардандан хар хил одамлар,
❤Билишмас аслида бир хил
одамлар,
❤Улар ила бироз унутилар
ғамлар,
❤Эх нималар бўлмайди
мусофирликда
❤Дўппи киймайди ўрис
чоллари,
❤Чойхона билмайди нодон
боллари,
❤Шунданда ғарибдур балки
холлари,
❤Эх нималар кўрмайсан
мусофирликда
❤Онанинг овози
ёқимли
бироқ,
❤Соғиниб онангга қилиб
қўнғироқ,
❤Бироз босилар соғинчли
фирок,
❤Эх нималар бўлмайди
мусофирликда
❤Йўк бўлсанг ўрнингни
тузатадилар,
❤Севганинг бошқага узатадилар,
❤Қордайин қалбингни музлатадилар,
❤Эх нималар кўрмайсан
мусофирликда
❤Инсонни танийсан
шайтонларни
хам,
❤Гохи бегоналар дардингга
малхам,
❤Сен ила топганин кўрарлар
бахам,
❤Эх нималар бўлмайди
мусофирликда
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев