Одамизод ҳаётдаги турли воқеа-ҳодисалар, мушкуллик ва синоатлар, бало-офатлар қаршисида ожиз қолганида дарров дуога қўл очади, Роббига илтижо қилиб, ундан мадад ва нажот сўрайди.Дуо ҳам бир ибодат, инсоннинг Аллоҳ билан орасини боғловчи бир ришта. Дуо-бутун оламларнинг Парвардигорини зикр этиш ва бу орқали Унинг розилигини топиш, савоб ва ажрга мушарраф бўлиш. Мўминларнинг тириклар ва ўликлар ҳаққига қилган дуолари Аллоҳ ҳузурида мақбул ва маҳбубдир.Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат этади:«Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман ва Менга шукур қилингиз ва Менга куфр келтирмангиз» (Бақара,152)«(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), бандаларим сиздан Мен ҳақимда сўрасалар, Мен (уларга) яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларнинг дуосини ижобат қиламан». (Бақара, 186)Яна бир ояти Каримада Аллоҳ таоло айтади: «Вадъуҳу хавфав ватомаъан инна роҳматаллоҳи қорийбун минал муҳсинин».Роббингизни қўрқув ва умид ила дуо қилинг. Шубҳасиз муҳсинларга Аллоҳнинг рахмати яқиндир.Дуо қилишнинг фазилатлари, қоида-тартиблари ҳақида жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир неча ҳадиси шарифлар ворид бўлган. Улардан айримларини келтириб ўтамиз:Дуо ҳам бир ибодат бўлиб, у инсон билан Аллоҳнинг орасини боғлайди. Инсон ўз ҳаётидаги ҳодисалар ва мушкулликлар қаршисида кўпинча ожиз қолиб, дуога қўл очади ва шу орқали Аллоҳга илтижо қилиб, Ундан мадад сўрайди. Бу билан Аллоҳ ҳузурида бандаликни, қулликни бўйнига олади.Дуо қилмоқнинг, Аллоҳни зикр этмоқнинг фазилатлари ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони мажиднинг «Бақара» сурасида (152-оят) шундай марҳамат қилади:فَاذْكُرُونِي اَذْكُرْكُمْ وَاشْكُرُو لِي وَلاَ تَكْفُرُونЯъни: (Эй бандаларим), мени эсланглар, зикр қилинглар, мен ҳам сизларни зикр қиламан (мукофотлайман) ва менга шукр қилинглар, куфрони неъмат билманглар. Яна бир ояти каримада Аллоҳ таоло шундай амр қилади:وَادْعُوهُ خَوفًا وَطَمَعًا إنَّ رَحْمَةَ اللهِ قَرِيبٌ مِنَ الْمُحْسِنِينَЯъни: Қўрқув ва умид ила Роббингизга дуо қилинг. Шубҳасиз муҳсинларга Аллоҳнинг раҳмати яқиндир.Дуо қилишнинг фазилатлари ва қоидалари ҳақида жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир неча ҳадиси шарифлар ворид бўлганки, улардан айримларини қуйида келтириб ўтамиз:إنَّ اللهَ حَيٌّ كَرِيمٌ يَسْتَحْيِ إذَا رَفَعَ الرَّجُلُ عَلَيهِ يَدَيهِ أَنْ يَرُدَّهُمَا صِفْرًا وَخَائِبَتَينِЯъни: Албатта Аллоҳ таоло сахий ва ҳаё эгаси. У Ўзи учун қўлларини кўтариб, дуо қилиб турган кишини умидсиз, қуп-қуруқ қайтармоқликдан ҳаё қилади.أُدْعُ اللهَ وَأَنْتُمْ مُوقِنُونَ بِالإجَابَةِ وَاعْلَمُوا انَّ اللهَ لاَ يَسْتَجِيبُ مِنْ قَلْبٍ غَافِلٍ لاَهٍЯъни: Аллоҳ дуоларимни қабул этади, деб ишонган ҳолингизда дуо қилинг. Чунки Аллоҳ таоло ғофил ва машғул қалбнинг дуосини қабул этмайди.مَنْ سَرَّهُ أَنْ يَسْتَجِيبَ اللهُ لَهُ عِندَ الشَّدَائِدِ وَالْكَرْبِ فَليُكْثِرْ الدُّعَاءَ فِي الرَّخَاءِЯъни: Кимники ғам-ташвиш, машаққат пайтида дуоси Аллоҳ тарифидан ижобат қилинмоғи хурсанд этса, фаровонлик пайтида дуони кўпайтирсин.الدُّعَاءُ مَحْجُوبٌ عَنِ اللهِ حَتَّي يُصَلِّي عَلَي مُحَمَّدٍ وَأهْلِ بَيْتِهِЯъни: Муҳаммад алайҳиссалом ва аҳли байтларига саловот айтилмагунча дуо Аллоҳдан тўсилган бўлади.سَلُوا اللهَ بِبُطُونِ أَكُفِّكُمْ وَلاَ تَسْأَلُوهُ بِظُهُورِهَا فَإِذَا فَرَغْتُمْ فَامْسَحُوا بِهَا وُجُوهَكُمْЯъни: Кафтларингизнинг ичини қилиб Аллоҳга дуо қилинг, устини қилиб дуо этманг ва дуодан фориғ бўлсангиз, Қўлларингизни юзга суртинг.سَلُوا اللهَ حَوَائِجَكُمْ حَتَّي الْمِلْحَЯъни: Аллоҳдан барча ҳожатларингизни, ҳаттоки тузни бўлса ҳам сўранг.Энди ҳоли-ҳаётда, турли ҳолатларда мунтазам ўқиб юрилиши зарур бўлган айрим дуолар билан таништирамиз:Дуо тирикка ҳам, ўликка ҳам керак. Марҳумлар хақида сўралганида ҳазрати Пайғамбаримиз «Марҳумларингизга ҳадялар берингиз ёки жўнатингиз», деганлар. «Эй Аллоҳнинг Расули, бу ҳадя нима бўлиши мумкин»?, деб сўрашди. Расули акрам «Дуолар» деб айтдилар.Дуолар бошга тушган мусибатни даф қилади, келажакда келиши мумкин бўлган балоларнинг олдини олади, дунё ва охират неъматларига эришишда фойдаси тегади. Ояти карима ва ҳадиси шарифларда бир мўминнинг бошқа бир мўмин биродарига, Фарзанднинг ота-она хаққига, ота-онанинг эса фарзандга қилган дуосининг фойдалари зикр этилган.Мусулмоннинг дуоси ҳеч қачон рад этилмайди. Аллоҳ таоло унинг тилаги нарсасини дарҳол ёки кечроқ ато этади, ёки охиратга қолдиради ёҳуд ундан бир ёмонликни, бошига келайтган бир балони даф этади. Дуоларнинг қабул бўлиши эса бандасининг иймонига, Аллоҳнинг амр ва тақиқларига қанчалик амал қилаётганига, ихлос ва хулқига боғлиқлигини унутмаслик керак.Ушбу китобга Сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссаломдан, у зотнинг асҳобларидан ривоят қилинган саҳиҳ дуолар жамландики, мусулмонлар ундан манфаатланиб дуоларни, Аллоҳнинг зикрини кўпайтирсалар, икки дунё саодатига эришгайлар, иншааллоҳ. Парвардигор барчаларимизни фақат Ўзининг зикрини тилдан қўймайдиган солиҳ бандаларидан қилсин! Оми
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев