ўйинда майдонга тушади.
Ўзбекистон чемпиони
“Бунёдкор” клуби
бугун Осиё чемпионлар
лигаси гуруҳ
учрашуви доирасида Қатарда
маҳаллий “Ал-Жаиш”га қарши
майдонга тушади.
Хабарингиз бор, ушбу учрашув
ҳар икки жамоа учун ҳал
қилувчи аҳамиятга эга. Гуруҳ
ўйинларини муваффақиятсиз
ўтказган “қалдирғочлар” битта
ғалабадан сўнг охирги турга
келиб ажойиб имкониятга эга
бўлишди.
Кўпчилик футбол мухлислари,
ҳаттоки, мутахассислари ҳам
“Бунёдкор”нинг гуруҳдан
чиқишига шубҳа билан
қарашаётганди. Аммо
эндиликда вазият ўзгарди. Агар
бугун “Бунёдкор” исталган
ҳисобда ғалаба қозонадиган
бўлса, Чемпионлар лигасининг
кейинги босқичига йўл олади.
Осиё Чемпионлар лигаси
қоидаларига кўра, икки
жамоанинг очколари тенг
келса, тўплар нисбатига
қаралади. Александр Волков
шогирдлари бугу кичик
ҳисобда ғалаба қозонадиган
бўлсалар, тўплар нисбати ўзаро
тенг бўлади.
Аммо “Бунёдкор” жамоаси “Ал
Жаиш”дан кўра кўпроқ гол
киритган. Шу туфайли ҳам бу
ҳолатда улар кейинги босқичга
йўл олишади. Фақат ана шу
голни киритиш ва дарвоза
дахлсизлигини сақлаш керак
бўлади.
Мамлакатимизнинг Осиё
Чемпионлар лигасидаги ягона
вакилига бугунги ўйинда омад
тилаб қоламиз. Зеро, уларнинг
ушбу мусобақадаги
муваффақияти келаси йил
Ўзбекистонга бериладиган
Чемпионлар лигаси
йўлланмалар сонига таъсир
ўтказади.
Учрашув Тошкент вақти билан
соат 22:15 да бошланади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев