Ҳақни излаб ё ҳақ, ҳақни сотдик биз, Ёз ётиб қиш қотиб, кузга етдик биз, Кечиргин, Оллоҳим, Тангри, Худойим, Номингни минг бора зикр қилойин. Қуддусда қон ялаб, Маккага чопдик, Ҳақ излаб фалсафа - мужмала топдик, Кечиргин, Оллоҳим, Тангри, Худойим, Номингни минг бора зикр қилойин. Руму қум, Сорбонда илм изламадик, Майпараст дарвешдай жим бўзламадик, Кечиргин, Оллоҳим, Тангри, Худойим, Номингни минг бора зикр қилойин. Зикрга тушсанг гар, жазава дерлар, Кофир бўб қопти, деб Қамингни ерлар. Кечиргин, Оллоҳим, Тангри, Худойим, Номингни минг бора зикр қилойин. Ўаётда яшашлик шаккоклик азал, Шаккоклик мадҳида ёзгаймиз Қазал, Кечиргин, Табиат, Тангрисан қойим, Номингни минг бора зикр қилойин. Зикр- бу жаннатнинг ғамини емоқ, Аслида ҳаётдан зир қочиб кетмоқ. Кечиргин, Оллоҳим, Тангри, Худойим, Дардимни минг бора такрор қилойин. Зикр, бу - Яратган номига бир мадҳ, Зикр, бу - Инсоннинг Оллоҳига аҳд. Минг зикр қилганлар - жаннатга илҳақ.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев