Сабр қаноатни жиловлаган зот
Бўлмаган сизда хеч ёмон хаёллар
Никохи, аҳдини қилмайин барбод
Мусофир ёрини кутган аёллар
Сиз жаннат қасрининг маликасисиз
Балки қиёматда бўлмас саволлар
Аллохнинг ердаги фариштасисиз
Мусофир ёрини кутган аёллар
Тунларин хуморин дуога улаб
Шукурнинг номини қилмаган доғлар
Йилда бир хожаси келса хам йўқлаб
Сабрла ёрини кутган аёллар
Фитначи даюсга сузмайин кўзин
Ё кўнгил хирсига очмаган йўллар
Шайтон минг хийлада кесса хам йўлин
Бардошин сабрла енгган аёллар
Бу метин сабрга қиёс бўлса гар
Чанқоқ азобида югурган чўллар
Ажрига жанннатнинг боғларин кезар
Мусофир ёрини кутган аёллар
Сафари беўхшов бўлса хам ёри
Мехрла жилмайиб кўнглини чоғлар
Соф иймон мехридан бўлмайин нари
Мусофир ёрини кутган аёллар
Қадрлар қайтмайин кетса хам ёри
Хар нафас қалбини умидга боғлар
Ютса хам ёлғизлик зулматнинг қари
Умидин аллохга тутган аёллар
Никохин ахдига садоқати кенг
Фақат ёрим дия сурган хаёллар
Сиз Ойша онамиз унвонига тенг
Мусофир ёрини кутган аёллар!!
ИХТИЁР КАМОЛ✍️ t.me/ixtiyor1308
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев