қарши ўйинда дарвозабон эмас,
ўйин томоша қилган мухлис
бўлдим
"Арсенал" дарвозабони Войцех
Шчесни Чемпионлар лигасида
"Наполи"га қарши ўтказилган
учрашув борасидаги фикрларини
билдириб ўтди.
"Дастлабки 30 дақиқа ҳақида...
Нафақат бу мавсум, балки анча
вақтлардан буён бундай ўйин
кўрмагандим. Мен худди трибунада
ўтирган мухлисдек ўйин томоша
қилдим ва бўлаётган нарсаларга
ишона олмасдим. Ўйинни томоша
қилиш жуда ёқимли эди.
Биз жуда яхши бошладик ва
тўғрисини айтсам, дастлабки ярим
соатда анча зерикиб ҳам қолдим.
Фантастик ўйин кўрсатдик, тез гол
урдик, кейин яхши ҳимояландик ва
ўз ишимизни ишонч билан
бажардик.
Ўзилга қойил. Унинг гол
ураётганини кўриш жуда ёқимли
эди. Биз охирги йилларда Ўзилнинг
голли узатмаларига кўникиб
қолганмиз ва бугун ҳам у битта
голли узатмани амалга оширди.
Аммо энг муҳими - унинг ўзи ҳам
гол киритди. Бу нарса унга
қўшимча ишонч беради.
Биз уни машғулотларда кўрганмиз
ва маҳоратига тан берганмиз. Ҳали
ундан кўп гол кутишимиз мумкин",
- дейди дарвозабон
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев